19.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.08.2026, 01:11
Мақолалар 👁 701

ЭЛ ЁДИДА БАРҲАЁТ ИНСОН

ЭЛ ЁДИДА БАРҲАЁТ ИНСОН

Инсон умри давомида умум манфаати йўлида меҳнат қилса, ҳалол яшаб, ўзидан яхши ном қолдирса, хизматларини эл эътироф этса, қандай яхши! Ахир инсон умри узун ё қисқалиги билан эмас, балки мазмуни билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам ҳаётда эзгу ишлар қилиб яшамоқ лозим.

“Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам бил,

Сени яхши ном бирла ёд этсин эл”, деб ёзган эди Саъдий.

Туманимизнинг Куюк кўпир овули таркибидаги Қизилчоли маҳалласида дунёга келиб, қисқа умри давомида ўзидан ёрқин хотиралар қолдиришга эришган Нурулла Ўтаганов ҳам амалга оширган эзгу ишлари билан барҳаёт.

У 1956 йилда туғилди. Ўрта мактабни тамомлаб, Тошкент Автомобиль йўллари институтига ўқишга кирди ва 1979 йилда муваффақиятли тугатиб, йўл қурилиши муҳандиси ихтисослигига эга бўлиб туманимизга қайтди. 1979-1980 йилларда туман автомобиль йўллари устаси, 1980-1983 йилларда туман магистрал йўлларни таъмирлаш бўйича участка бошлиғи, 1983-1987 йилларда туман автомобиль йўл қурилиш участкаси бош инженери, 1987-1992 йилларда туман йўл қурилиш бошқармаси бошлиғи, 1993-2007 йилларда туман магистрал йўлларни таъмирлаш бўйича участка бошлиғи, 2007-2009 йилларда туман автомобиль йўл қурилиш участкаси бош инженери бўлиб ишлади.

У қандай лавозимда бўлсада, ўзига топширилган вазифани сидқидилдан адо этишга интилди, ўз фикрига эга мутахассис, қўл остидаги ишчи-хизматчиларга ғамхўр раҳбар эди.

Нурулла Ўтаганов ўтган асрнинг саксонинчи-тўқсонинчи йилларида таъмирланиши режага киритилаётган йўлларнинг тўғриланиши лозим бўлган жойларини кўрсатиб, мутахассис сифатида бу ишнинг амалга оширилиши аҳамиятини исботлаб берган. Бироқ ўша вақтда пахта яккаҳокимлиги авж олгани сабаб, айрим йўлларни тўғрилаш пахта далаларига тўғри келгани учун рад этилган, айрим таклифлари инобатга олиниб, йўллардаги кескин бурилишлар тўғриланган ва автотранспорт воситаларининг меъёрда ҳаракатланиши учун шароит яратилган.

У ўз касбининг билимдони ва жонкуяри эди. Эл ишончини қозониб, халқ депутатлари туман Кенгашига депутат бўлиб ҳам сайланган. Турмуш ўртоғи Энажон Шомуродова билан икки ўғил, уч қиз кўриб, элга муносиб қилиб тарбиялашга интилди, тўнғич қизи олий маълумотли ўқитувчи бўлиб, катта ўғли ўзининг соҳаси бўйича энди иш бошлаган кезларда, 2009 йилда касаллик туфайли вафот этди.

Бугун Нурулла Ўтаганов орамизда йўқ. Бироқ, бутун эл уни юртнинг бир жонкуяр ва меҳнаткаш ўғлони сифатида ёд этади, унутмайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019