12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Жамият 👁 962

Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби

Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби

Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз нафақат мамлакат ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, балки ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Ҳарбий хизмат – Ватан олдидаги муқаддас бурч, миллий армиямиз сафидаги ҳар бир аскар мардлик ва жасоратнинг ёрқин тимсолидир.

Биз яқинда, мамлакат Қуролли кучлари ташкил етилганининг 33 йиллиги муносабати билан ДХХ Чегара қўшинлари сафида ўз хизмат бурчини ўтаётган оддий аскар Озодбек Қодиров ва Самариддин Турдимуродовлар билан суҳбатда бўлдик.   

Изоҳ: Озодбек Қодиров Азимжон ўғли 2005 йил Фарғона вилояти, Данғара туманида туғилган.

Самариддин Турдимуродов Бахтиёр ўғли 2000 йил Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган.

Видеони томоша қилинг:

 

– Ҳарбий хизмат нафақат Ватан олдидаги бурч, балки инсон шахсиятини шакллантиришда муҳим роль ўйнайдиган ҳаёт мактабидир. Ҳарбий хизмат давомида ҳар бир киши ўз дунёқараши ва шахсий фазилатларида ўзгариш сезади. Ҳарбий хизмат Сизнинг ҳаётингизга қандай ўзгаришларни олиб кирди?

Озодбек Қодиров: – Ҳарбий хизмат ҳаётимга унутилмас таассуротлар ва катта ўзгаришлар олиб кирди. Бу даврда фақатгина Ватан олдидаги бурчни бажариб қолмай, ўз шахсиятимни шакллантириш, матонат ва жасоратни ҳис қилиш имконига эга бўлдим. Ҳарбий хизмат менда масъулиятни чуқурроқ англаш, жамоа билан ишлаш, машаққатли синовларни енгиш каби кўплаб муҳим фазилатларни ривожлантирди. Мен Фарғона вилояти, Данғара туманида туғилганман. Бугунги кунда Ватанимизнинг шимолий сарҳадларини қўриқлаш вазифасини бажариб, ўз ерим, халқим ва оилам тинчлигини таъминлашга ҳисса қўшяпман.

Ҳарбий хизмат давомида Ватан тупроғининг ҳар қаричини қадрлашни, халқимнинг тинч-осуда ҳаёти учун масъулиятли эканлигимни яна бир бор ҳис қилдим. ДХХ чегара қўшинлари сафида хизмат қилаётганимдан хурсандман.

Ҳарбий хизмат нафақат менинг жисмоний ва маънавий кучимни оширди, балки Ватанга бўлган муҳаббатимни янада мустаҳкамлади. Ҳарбий хизмат ҳаёт мактаби эканини ҳис қилган ҳар бир инсон буни фахр билан эсга олади. Мен бу мактабни босиб ўтаётганимни, Ватаним тинчлиги ва мустақиллигига ҳисса қўшаётганимни чин дилдан фахр билан айта оламан.

– Ҳозирги кунда ҳарбий тайёргарлик замонавий технологиялар билан бойитилмоқда. Бу эса ҳарбий хизматнинг самарадорлигини ошириш билан бирга, замонавий кўникмаларни шакллантириш имконини ҳам беради. Сиз хизмат давомида қандай замонавий технологиялар билан танишдингиз? Ушбу билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёни қанчалик самарали бўлди?

Самариддин Турдимуродов: – Замонавий технологиялар биз каби муддатли ҳарбий хизматчиларга, давр талабларига мос билим ва кўникмаларни ўзлаштириш имконини бермоқда. Хусусан, ДХХ Чегара қўшинларида хизмат давомида илғор технологиялар ва замонавий ускуналар билан ишлашни ўргандим. Бу нафақат менинг ҳарбий вазифаларимни самарали бажаришда ёрдам берди, балки технологиялардан фойдалана олиш кўникмаларимни ҳам сезиларли даражада оширди.

Чегара хавфсизлигини таъминлаш учун қўлланилаётган видеокузатув тизимлари, дронлар, замонавий алоқа воситалари ва хавфсизлик сенсорлари орқали ҳар бир вазиятни тезкор баҳолаш ва зарур чоралар кўриш имкониятига эга бўлдик. Бундай технологияларни ўзлаштириш жараёнида раҳбарларимиз томонидан ўқув дастурлари ва амалий машғулотлар юқори савияда ташкил этилган. Ушбу тренинглар назарий билим ва технологиялар билан бевосита ишлаш тажрибасини ҳам берди.

Ҳарбий хизмат давомида бу кўникмаларни ўзлаштириш нафақат Ватан ҳимояси учун, балки келажакда ҳаётимнинг бошқа соҳаларида ҳам фойда келтиришига ишонаман. Мен учун хизмат давомида ўрганган ҳар бир янги технология бу фақат замонавий қурилма эмас, балки Ватан хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги кучли қурол ҳамдир.

– Ҳарбий машғулотлар жисмоний чиниқиш ва руҳий ҳолатни синовдан ўтказадиган муҳим жараёндир. Сиз учун энг катта қийинчилик қайси машғулотларда юзага келган. Ушбу синовлар сизнинг шахс сифатида ривожланишингизга қандай ҳисса қўшди?

О. Қ: – Муддатли ҳарбий хизмат давомида бизга жанговар тайёргарлик ва руҳий мустаҳкамлик ҳам ўргатилди. Ҳар бир машғулотнинг мақсади ақлни ва жисмоний ҳолатни чиниқтириш, яъни Ватан учун масъулият ҳиссини кучайтиришдан иборат. Устозларимизнинг сабоқлари ва улардан олинган мотивация орқали мен мақтаниш эмас, кучли аскар, балки чин маънода ватанпарвар инсон сифатида шаклландим.

Машғулотларда олинган сабоқлар менга ҳаётий синовларга қарши бардошли бўлишни, қўрқувни енгиб, қатъият билан ҳаракат қилишни ўргатди. Энди мен қийинчиликларни тўсиқ деб эмас, балки ўз шахсиятимни ривожлантириш учун имконият деб қабул қиламан. Бу эса ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасида дадил ва масъулиятли инсон бўлишимга ёрдам бермоқда. Ҳар куни бу хизмат орқали Ватанга бўлган муҳаббатим ва садоқатим янада кучайиб бормоқда!

– Ҳар бир инсонни олдинга ундайдиган ўз ички кучи бўлади. Бу куч инсон ҳаётининг мақсад ва қадриятлари билан чамбарчас боғлиқ. Сизни ҳар куни ҳаракат қилишга, янги марраларни забт этишга ундайдиган асосий мотивация нима?

С. Т: – Мени ҳар куни олдинга ундайдиган куч — Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони, Юртбошимизнинг Ватан равнақи ёлидаги тинимсиз меҳнати, бизга кўрсатаётган эътибори ва ғамхўрлиги. Давлатимиз раҳбарининг тинчлик ва фаровонлик йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари менга катта илҳом бағишлайди.

Мен Ватаним сарҳадларида хизмат қилаётган оддий аскар сифатида ҳар бир кунни мақсадли, жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлишга бағишлайман. Ота-онам, юртдошларимнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш мени ҳаракат қилишга ундайди.

Ҳарбий хизматга келганимнинг илк кунларида, қўлимда қурол билан сарҳадларимизнинг энг муҳим нуқталарни ҳимоя қилаётганимда, Ватан туйғуси энг улуғ туйғу эканини англадим. Чунки қўлдаги қурол билан Ватанингни ҳимоя қилиш, унинг чегараларини қўриқлаш — бу ҳамма учун насиб этмайди. Буни сўз билан ифодалаш қийин, лекин мен бугун дунёдаги энг бахтли инсонман, деб айтсам муболаға бўлмайди.

– Ҳар бир фуқаро Ватан ҳимояси учун ўзини масъул деб ҳис қилиши муҳим. Сизнингча, тенгдошларимизда ватанпарварлик туйғуларини янада шакллантириш ва фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун қандай чоралар кўриш зарур.

О. Қ: – Бугунги кунда тенгдошларимизда ватанпарварлик туйғусини янада шакллантириш ва фуқаролик масъулиятини ошириш учун бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ватанпарварлик руҳидаги “Очиқ эшиклар куни”, “Армия ва халқ – бир тан, бир жон!” мавзусидаги тадбирларда ўқувчи-ёшлар Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуронийлар” уюшмаси ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлинмалари фаол иштирок этмоқда.

Тадбирлар давомида ўқувчиларга мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг тушунча берилмоқда. Айниқса, ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирлар ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдириб, уларда миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончни мустаҳкамламоқда.

Бундай ташаббуслар ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини оширибгина қолмай, уларда она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Назаримда бу каби тадбирларни кенгроқ миқёсда ва доимий равишда ўтказиш зарур. Шунингдек, ёшларнинг ҳарбий соҳадаги етакчи мутахассислар билан мулоқот қилиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий ҳарбий технологиялар билан яқиндан таништириш ва уларда жамоавийлик руҳини шакллантириш мақсадида амалий машғулотларни йўлга қўйиш керак.

– Тинчлик – бу инсониятнинг энг улуғ қадриятларидан бири. Аммо ҳар бир инсон учун бу тушунча ўзига хос мазмунга эга бўлиши мумкин. Сиз учун тинчлик тушунчаси нимани англатади?

С. Т: – Тинчлик – инсониятнинг энг улуғ қадриятларидан бири. Бу неъматнинг асл қадрини нотинчлик ва турли хилдаги қўпорувчиликлар содир бўлаётган минтақалардаги аҳоли ҳаётини ҳис қилган инсон англай олади. Тинчлик – бу фақат урушнинг йўқлиги эмас, балки одамларнинг осойишта ҳаёт кечириши, ўз келажагини ишонч билан қуриши ва хавфсизликда яшашидир. 

Афсуски, юртимиз тараққиётини кўролмайдиган ва ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишга уринаётган кимсалар ҳам топилади. Уларнинг қабиҳ ниятлари фақат нотинчлик ва парокандаликка олиб келиши мумкин. Шу сабабли, барчамиз огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз зарур. 

Мустақиллигимиз ва тинчлигимиз доимо мустаҳкам бўлсин, осмонимиз мусаффо, давлат чегараларимиз дахлсиз бўлсин. Бу қадриятларни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган ёш чегарачилар сифатида биз тинчликни асраш йўлида бор имконият ва кучимизни сафарбар этамиз. Чунки тинчлик – бизнинг энг катта бойлигимиз ва юртимиз келажаги учун муҳим вазифамиздир.

Шоҳзод Қурбонбоев суҳбатлашди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026