19.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.08.2026, 04:03
Мақолалар 👁 745

ТЎЛҚИНДА ШУНДАЙ ОИЛА БОР...

ТЎЛҚИНДА ШУНДАЙ ОИЛА БОР...

Аллоҳ Сиз-у бизга ато этган улуғ неъматларидан бири тинчликдир. У туфайли жаннатмакон юртимизда ҳар жабҳада янгиланиш ва юксалишлар бўлаяпти. Эрталабдан шоша-пиша ишга ошиқиб кетаётган одамларга қараганимизда, албатта, кўнглимизда ҳавас туйғуси уйғонади.

Эрталабдан иссиқ нон ёпиб,эл-дастурхонига туҳфа этиб, маҳалладошлари олқишига эришиб одамларнинг оғирини енгил қилаётган Шукурулло ака ва Робиға Эшжановлар оиласи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Сабаби ҳар ким ўзига яраша ҳурматга ва эътиборга қанчадан-қанча меҳнатлари орқали эришади.

Устоз деганимизда кўз олдимизда ўқувчиларга билим бериш билан бирга одоб-ахлоқ ўргатиб, қалбларга меҳр, қувонч улашаётган, маънавий етуклиги билан бошқалардан ажралиб турувчи улуғ инсон тушунилади. Умри давомида ўқитувчилик касби билан шуғулланиб, болаларга таълим-тарбия бериб, ўқувчиларнинг севимли устозлари бўлган Шукурулло ака ва Робиға опа Эшжановлар оиласи маҳаллада “Энг намунали оила” деб топилди ва 2018 йилда ўтказилган “Ибратли оила” кўрик-танловининг туман босқичида фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Шукурулло ака ва Робиға опа иккови ҳам ўқитувчи бўлиб ишлашди ва 4 нафар фарзандини ўқитиб, олий маълумотли қилиб эл қаторига қўшишди. Шукурулло ака 32-мактабда директор ўринбосари лавозимида фаолият юритди, рафиқаси Робиға опа 33-мактабда 1984 йилдан 2016 йилгача ўқитувчилик касбини шараф билан адо этди. Ҳозирда нафақада бўлса ҳам тиниб-тинчимаган бу меҳнаткаш инсонлар “Шукурулло ота” оилавий корхонасини очиб, новвойхона ишга туширишди. Меҳмондўст, ширинсуҳан бу оилага кирсангиз, уларнинг бири-бирига иззат ва ҳурматини кўриб ҳавасингиз келади, аҳил ва иноқлик билан қилинаётган ишнинг баракаси бўлади, деган иборанинг исботини кўргандай бўласиз.

Энг катта фарзанд Нурбек оиладаги тадбиркорликни бошқаради. Ойбек Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг бакалавр ҳамда магистратура босқичларини тамомлаб, меҳнат фаолиятини бошлади. Қизи Сайёра эса ушбу институтнинг экология мутахассислиги бўйича бакалавр, магистратура босқичларини тугатиб, докторантурада илмий иш олиб бормоқда.

Оила фариштаси – Шукурулло аканинг онаси 90 ёшга кираётган Жонгил момо ҳар лаҳзада фарзандларини, невараларини дуо қилишдан чарчамайди. Нафақага чиқиб, оёғини узатиб, дам олиб ўтириш ўрнига ўғли Нурбек билан бирга тадбиркорликка ғайрат-шижоат билан киришиб кетган Шукурулло ака ва Робиға опаларнинг нияти ўзларининг шу мўъжаз қишлоғи одамларига хизмат қилиш, дуоларини олишдир.

Биз ҳам уларга ишларингизнинг баракасини берсин, деб тилаб қоламиз.

Юлдуз САФАРБОЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019