БИЛИМ ТАКPОPЛАШДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ
51-сонли умумтаълим мактабида “Февраль – математика ва информатика фанлари ойлиги” доирасида 5-синфлар кесимида “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик”, 6-7-синфлар кесимида “Математика ақл чархи” мавзуларида беллашувлар, 8-9 синфлар ўртасида “Математика фанлар ичра шох”, 10-11- синфлар ўртасида “Интеллектуал ринг” мавзуларида заковат ўйинлари ўтказилди.
Фанлар ойлиги доирасида мактабнинг математика ва информатика фанлари ўқитувчилари томонидан очиқ дарслар ташкил этилиб, улар мактаб маъмурияти ва ўқитувчилари томонидан таҳлил қилинди ҳамда ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба-услуб алмашишлари амалга оширилди.
Ушбу фанлар ойлиги мобайнида ташкил қилинган тадбир ва беллашувлар ўқувчиларни ўқишга, изланишга ҳамда ўтилган дарсларни қайта такрорлашга ундади. Ўқиш, изланиш, такрорлаш жараёнида ўқувчиларнинг саводхонлиги ва фанга бўлган қизиқиши ортади. Фанлар ойлиги давомида ўқувчилар аждодлар меросидан баҳра олиб, уларга муносиб ворис бўлишга аҳд қилдилар, ўз билимларини яна бир бор мустаҳкамладилар.
Гулистон МАМИPОВА, 51-сонли умумтаълим мактабининг
математика ва информатика фанлари ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶