“ТИЛОВМУРОДОВ ШУКУРУЛЛО” КЎПТАРМОҚЛИ ХУСУСИЙ ФИРМАСИ “ИМЗО АКФА” КОМПАНИЯСИ РАСМИЙ ҲАМКОРИГА ҲАМ АЙЛАНДИ
“Тиловмуродов Шукурулло” кўптармоқли хусусий фирмаси ташкил этилганидан бери туманимиз аҳолисига савдо, маиший хизмат кўрсатиш билан бир қаторда замонавий материаллардан ойна ва эшик ромларини ҳам ясаб, қурилиш ташкилотларига, мижозларга етказиб бериб келаётган эди.
Яқинда фирма фаолиятида яна бир муҳим янгилик жорий этилди: фирма Тошкент шаҳридаги “Имзо Акфа” компаниясининг расмий ҳамкори – дильерига айланди. Эндиликда бу ерда “Имзо Акфа” компаниясида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдоси йўлга қўйилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанада туман ҳокими ўринбосари М.Темирбоев, “Имзо Акфа” компаниясининг вилоятлар бўйича менежери Р.Убайдуллаевлар сўзга чиқиб, янги фаолият турини йўлга қўяётган хусусий фирма ходимларини қутладилар ва келгусидаги ишларига муваффақиятлар тиладилар.
Туманимизнинг турли ҳудудларида янги-янги иншоотлар, ҳовли-жойлар қад ростламоқда. Албатта, “Имзо Акфа”дек маълум ва машҳур компаниянинг чиройли, сифатли, кўркам маҳсулотлари янги ҳовли-жой қураётган юртдошларимиз, янги бунёдкорлик ишларини олиб бораётган қурилиш ташкилотлари учун айни муддао бўлади.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶