12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:46
Иқтисодиёт 👁 1,745

Қангли овулида давлат-хусусий шериклик асосида янги тўйхона фойдаланишга топширилди

Қангли овулида давлат-хусусий шериклик асосида янги тўйхона фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонуни асосида ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу қонуннинг ёрқин намунаси Амударё туманининг олис Қангли овулида ҳам амалий ифодасини топди. Кўп йиллардан бери фойдаланилмай келган ва таъмирга муҳтож бўлиб қолган "Садо" маданият маркази биноси давлат-хусусий шериклик асосида тўлиқ қайта таъмирланиб, замонавий тўйхонага айлантирилди. Лойиҳа тадбиркор Рашид Турсунбоев томонидан амалга оширилди.

Қайта реконструкция қилинган бинонинг тантанали очилиш маросими катта шодиёна билан ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳамза Ҳайтимбетов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Амударё тумани бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, "Маҳалла еттилиги" аъзолари, нуронийлар, маҳалла имоми ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, олис ҳудудларда ҳам ижтимоий инфратузилма объектлари барпо қилишга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Айтиш жоизки, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 2.5 миллиард сўмни ташкил этди. Тадбиркорнинг саъй-ҳаракатлари натижасида дастлабки режада кўзда тутилган 20 та янги иш ўрнидан ҳозирда 10 таси яратилди. Демак, Қангли овулидаги 10 та хонадон қўшимча даромад манбаига эга бўлди. Тадбиркор келажакда тўйхонани янада кенгайтириб, меҳмонлар учун қўшимча шароитлар ва қулайликлар яратишни режалаштирмоқда.

Маданият вазирлиги билан 2024 йил 13 ноябрда имзоланган келишувга кўра, лойиҳани ишга тушириш муддати 2 йил этиб белгиланган эди. Бироқ, тадбиркорнинг саъй-ҳаракатлари туфайли объект бир йилга яқин муддат ичида фойдаланишга топширилди. Бу эса тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имкониятлар ва қулайликларнинг, берилган имкониятдан тадбиркорлар қай даражада унумли фойдаланишининг амалдаги намунаси бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари давлат бюджетига юкламани камайтиради. Хусусий инвесторлар лойиҳаларга ўз маблағларини киритади, бу эса давлат томонидан кўп йиллик бюджет ажратмаларини талаб қилмайди. Натижада, ижтимоий объектлар, яъни мактаблар, боғчалар, спорт мажмуалари, соғлиқни сақлаш ва маданият муассасалари қурилиши ва реконструкцияси тезлашади.

Қолаверса, хусусий сектор лойиҳаларни амалга оширишда давлатга қараганда кўпроқ самарадорлик ва мослашувчанликка эга. Тадбиркорлар ўз маблағларини киритгани сабабли, улар иш жараёнини оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ва лойиҳаларни белгиланган муддатдан олдин якунлашдан манфаатдор бўлишади. Бу ўз навбатида, қурилиш ва хизмат кўрсатиш сифатининг ошишига ҳам олиб келади.

Давлат-хусусий шериклик асосида иш бошлаган янги тўйхона сабабли эндиликда Қангли овули аҳолиси тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказиш учун узоқ йўл босиб, Қипчоқ шаҳарчаси ёки туман марказига боришга мажбур бўлмайди. Замонавий ва шинам тўйхонанинг ўз овулларида иш бошлаши уларга катта қулайлик яратди. Ушбу лойиҳа нафақат инфратузилма муаммосини ҳал қилди, балки ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда ҳам муҳим восита бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026