12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Саломатлик 👁 436

“АМУ МЕД КОМПЛЕКС” ХУСУСИЙ КЛИНИКАСИНИНГ ЁШ ВА БИЛИМДОН ШИФОКОРИ

“АМУ МЕД КОМПЛЕКС” ХУСУСИЙ КЛИНИКАСИНИНГ  ЁШ ВА БИЛИМДОН ШИФОКОРИ

Ғайратжон Тожибоев ёшлигидан шифокорлик касбига қизиқди. Ўғлининг орзуларини қўллаб-қувватлаган ота-онаси Аминбой оға билан Раъножон опа уни яхши ниятлар билан Тошкент шаҳрига кузатиб қолишди.

Синовлардан муваффақиятли  ўтиб, Тошкент Тиббиёт Академияси талабаси бўлди. 2004-2011 йилларда – 7 йил давомида Тиббиёт Академияси таҳсилини олган Ғайратжон нафақат замонавий, балки халқ табобатига оид манбалар асосида  ўз билимини бойитди. Ўзи танлаган йўналиш – отоларингология соҳасини янада пухта ўрганиш мақсадида 2011-2014 йиллар давомида Тошкент Тиббиёт Академиясининг магистратура бўлимида таҳсил олиб, юқори малакали отоларинголог магистр дипломини олди.

Дастлабки иш фаолиятини Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида отоларинголог-шифокор сифатида бошлаган Ғайратжон Тожибоев қисқа фурсат ичида нафақат ҳамкасбларининг, балки халқнинг ҳам ишонч ва эътиборини қозонди.

Ҳар бир беморни синчиклаб текшириш, муолажа чораларини қўллашда Ғайратжон вақтини ҳам, билимини ҳам аямайди. Тобора ривожланиб бораётган отоларингология соҳаси янгиликларидан хабардор бўлиб бориш, ўз устида ишлаш, ўқиб-изланиш эса унинг энг севимли машғулоти. У мижозларига намунали хизмат кўрсатиш, айниқса, ёш болалар ўртасида кўп учрайдиган қулоқ, томоқ, бурун касалликларини эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш мақсадида 2022 йилнинг апрель ойида “Аму мед комплекс” хусусий клиникасини ташкил этди ва замонавий отоларингология хизматини йўлга қўйди.

Мамлакатимиз тиббиёт соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва соҳа мутахассислари учун берилаётган имтиёзлар туфайли Ғайратжон Тожибоев хусусий клиникаси ҳузурида 2022 йилнинг август ойида клиник ташхис-лаборатория хизматини ҳам йўлга қўйди. Эндиликда Амударё тумани аҳолиси қулоқ, томоқ, бурун касалликларини эндоскопик усулда аниқлаш мақсадида Нукус ва Урганч шаҳарларига қатнамайдиган бўлишди. Чунки Ғайратжон Тожибоев раҳбарлигидаги “Аму мед комплекс” хусусий клиникасида беморлар учун барча шароитлар мавжуд. Клиникада бир вақтнинг ўзида қулоқ, томоқ, бурун касалликлари эндоскопик текширувдан ўтказилиб, касалликни эрта аниқлаш ва сифатли даволаш ишлари муваффақиятли йўлга қўйилган.

Айни пайтда клиникада 5 нафар малакали ходим доимий иш билан таъминланган ва мижозлар учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Инсон ўзи танлаган йўналишда муваффақиятларга эришиши учун, энг аввало, унинг кўнгли хотиржам бўлмоғи жоиз. Бу жиҳатдан Ғайратжон омадли. Уни доимо тушунадиган, қўллаб-қувватлайдиган, ҳаммаслак умр йўлдоши Умидахон, ота-онаси Аминбой оға билан Раъножон опа, ширин-шакар фарзандлари, туғишганлари бор. Айниқса, Навоий вилоятининг Хатирчидай жаннатмакон туманидан келиб Ғайратжонга бўлган меҳр-муҳаббати туфайли Амударё элини ўзига Ватан қилган Умидахон ҳар бир ишида Ғайратжонга кўмакдош. ТТБ кўптармоқли поликлиникаси ревматолог-шифокори Умидахон Холиқулова ҳам ўз касби, билим ва маҳорати билан ҳамиша халқ олқишига сазовор.

Бири тиббиёт соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини  йўлга қўйиб, бири халқ саломатлиги йўлида камарбаста меҳнат қилаётган ёш ва фидойи шифокорлар – Ғайратжон Тожибоев ва Умидахон Холиқуловаларни тиббиёт ходимлари куни билан табриклаймиз. Эл-юрт саломатлиги йўлида асло чарчаманг, Аллоҳ эзгу ишларингизнинг хайр-у барокатини берсин, деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026