29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 22:37
Фан ва таълим 👁 551

ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ УЛАРНИ АСТОЙДИЛ МЕҲНАТ ҚИЛИШГА УНДАМОҚДА

ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ УЛАРНИ АСТОЙДИЛ МЕҲНАТ ҚИЛИШГА УНДАМОҚДА

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, янгиланишлар, ўзгаришлар замирида мўътабар касб эгалари – муаллимларнинг алоҳида ўрни бор. Боиси ушбу жараёнларни амалга ошираётган жамики инсонларни илм ўргатиб, тарбиялаб вояга етказган устоз-муаллимлардир. Кейинги вақтларда соҳага улкан эътибор қаратилаётгани узоқ йиллар гоҳ қурилишга гоҳ пахта яганаси, гоҳ терими, баъзан эса жазирама офтоб тиғида ободонлаштириш ишларига сафарбар этилиб келинган соҳа ходимларининг ўз касбига муносабати тубдан ўзгаришига олиб келди, меҳнати моддий ва маънавий қадрланаётгани, фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи тўсиқлар бартараф этилгани, ойлик маошлари оширилиб, ортиқча қоғозбозликка, мажлисбозликка чек қўйилаётгани уларни бугунги талаблар даражасида меҳнат қилишга ундамоқда.

Таълимдаги сифат ва самарадорлик педагоглар салоҳияти, маҳорати, тажрибасига боғлиқ эканлигини тўғри англаб, ишни шу асосда ташкил этишга интилаётган Тўлқин овулидаги 28-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари янги – 2019-2020 ўқув йилини ўзгача руҳда бошлашди.

1983 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган мактаб биноси 2004 йилдан бери таъмирланмаган бўлса-да, кўриниши, сақланиши эътиборга арзийди. Муассаса аслида 320 ўқувчи ўрин қувватига эга бўлса-да, айни кунда 581 нафар овул фарзандлари таълим-тарбия олишмоқда. Уларга 23 та синфда икки сменада 58 нафар малакали муаллимлар сабоқ беришади.

Жорий ўқув йили учун барча ўқувчилар ижара асосида дарсликлар билан, 47 нафар 1 синфга қабул қилинганлар эса 12 турдаги ўқув предметлари жамланган қулай ва сифатли портфеллар билан таъминланди. 48 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларига ўқув дарсликлари ижара пулисиз берилди.

Мактабда шинам ва барча қулайликларга эга кутубхона, спорт зали, ўқув-фан хоналари мавжуд.

Педагогик жамоа ўзларига яратилган имкониятлардан самарали  фойдаланишга, ўқувчиларга дарс машғулотларини янги педагогик инновацион технологиялар асосида қизиқарли тарзда ўтишга, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга интилишмоқда. 2018-2019 ўқув йилида мактаб ўқувчилари Билимлар беллашувининг туман босқичида туман миқёсида 5 ўринни, умумий рейтингда эса 17 ўринни эгаллашди. Шунингдек, мактаб ўқувчиларидан тузилган баскетболчилар жамоаси турли нуфузли мусобақаларда қатнашиб, туман, Қорақалпоғистон босқичларида совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Таълим соҳасига, муаллим меҳнатига муносабат ўзгараётгани ҳар бир ўқитувчи фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмоқда. Ўқув йили бошида мактаб ўқитувчиларининг умумий йиғилиш ўтказилиб, Президентимизнинг жорий йил 23 август куни халқ  таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакасини ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидланган вазифалардан ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олишди, таълимни бугунги талаблар даражасида ташкил этиш юзасидан ўзаро фикрлашиб, режалар белгилаб олишди. Албатта, бу режалар ўқув йили давомида оғишмай амалга оширилади. Шунингдек, мактаб кузатув Кенгаши ҳам бу борада фаоллик билан иш олиб бормоқда. Эндиликда жамоа муассасани тумандаги илғор мактаблар сафига қўшишга асойдил интилмоқда.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ижросини таъминлаш юзасидан ташкил этилган ҳунармандчилик, чеварлик, ижодкорлик, компьютер саводхонлиги, тасвирий санъат ва мусиқа тўгаракларида дарсдан бўш вақтларида шуғулланаётган ўқувчи ёшларининг иқтидори таҳсинга лойиқ.

Мактабга биз ташриф буюрган кунимиз мактаб кутубхонасида шу ерда ишлаб нафақага чиққан фахрий ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг китоб мутолаасига бағишланган давра суҳбати ўтказилаётган экан. Бунингдек хайрли ишлар келгусида ўзининг ижобий самараларини беришига ишонгимиз келади.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026