29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 22:36
Фан ва таълим 👁 609

“PISA халқаро баҳолаш дастурида ҳам муваффақиятли иштирок этамиз!”

“PISA халқаро баҳолаш дастурида  ҳам муваффақиятли иштирок этамиз!”

Мактаб — ёш авлодга таълим ва тарбия бериладиган қутлуғ даргоҳдир. Бу масканда ёшлар онгига дастлабки билим асослари сингдирилади, тафаккури бойитилади. Шу билан бирга дунёқараши кенгайтирилиб, миллий-маънавий қадриятлар ҳам шакллантирилиб борилади.

Таълим муассасалари орасида етакчилар қаторида келаётган тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўқувчиларга сифатли таълим берилиши учун етарли шароит яратилган. Айни пайтда муассасада таҳсил олаётган 1300 нафарга яқин ўқувчига 98 нафар ўқитувчи таълим бериб келмоқда. Ўқитувчиларнинг 7 нафари олий тоифали, 17 нафари биринчи тоифали, 24 нафари иккинчи тоифали, 50 нафари эса мутахассис-педагоглар ҳисобланади. Улардан 1 нафари “Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвонига, 2 нафари “Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси” ва 4 нафари “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонларига эга.

Ўтган 2018-2019 ўқув йили мактаб педагогика жамоаси учун ютуқларга бой йил бўлди – 11 нафар ўқувчи фанлар олимпиадасининг туман босқичи ғолиблигини қўлга киритишди. Улар орасида 9-синф ўқувчиси Анора Ғуломованинг биология фанидан Қорақалпоғистон Республикасида фахрли 1-ўринни эгаллаганини алоҳида эътироф этиш даркор.

Билимлар беллашувининг ҳудудий ва туман босқичларида ҳам 40-сонли мактаб ўқувчилари фаол қатнашдилар. Жамоа шарафини ҳимоя қилган 31 нафар ўқувчи 2244 балл тўплаб, ўртача самарадорлик бўйича туман мактаблари орасида пешқадамлик қилдилар.

Улардан 8-синф ўқувчилари Шоҳруҳ Йўлдошев математика фанидан, Лобар Йўлдошева она тили ва адабиёти фанидан, Чарос Рейимова рус тили фанидан, Гўзалой Сабурова биология фанидан туманда 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлдилар. Мактабнинг фаол ва иқтидорли ўқувчилари “Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг туман, Қорақалпоғистон босқичи ғолиби сифатида Ўзбекистон Республикаси босқичида қатнашишди ҳамда “Энг ижодкор жамоа” сифатида эътироф этилдилар. “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловида ҳам ўқувчилар туманда биринчи, ҳудудий босқичда иккинчи ўринни эгалладилар.

Ўтган ўқув йилида мактабнинг 9-синфида таҳсил олган Шоҳруҳ Йўлдошев, 7-синфида ўқиган Аброр Шукуруллаевлар синовлардан муваффақиятли ўтиб, Қорақалпоғистондаги Президент мактабига қабул қилинди. Шу қатори мактаб жамоаси турли спорт мусобақаларида катта ютуқларни қўлга киритиб келаётган Азиза Ўринбоева, Амирбек Ғаффоров, Жонибек Ғаффоров, Севинчой Сафарбоева, Гулсевар Сафарбоева каби спортчи, чемпион ўқувчилари билан ҳам фахрланишади.

– Мактабимиз таълим сифати кўрсаткичларига кўра, доим олдингилар сафида келмоқда, – дея ифтихор билан сўзлайди мактаб директори, Қорақалпоғистон халқ ўқитувчиси Санобар Хўжамуродова. – Бу йил ҳам юқори балл билан туманда биринчи ўринни эгалладик. Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган синов-ларга кўра, мактабимиз Қорақалпоғистонда 77 та мактаб орасидан 5-ўринга, Ўзбекистонда эса 956 та мактаб ичида 207-ўринга ўтишга муваффақ бўлди. Мазкур ўқув йилида ҳам катта марраларни кўзлаб, олға қадам ташлашда давом этамиз.

Мактабдаги ўқитувчиларнинг барчаси ўқувчиларнинг билимларини оширишда, қобилиятларини ривожлантиришда бор куч ва маҳоратларини сафарбар қилиб келишмоқда.

Ўқитувчиларнинг жамият олдидаги масъулияти улкан. Муаллимлар буни чуқур ҳис қилган ҳолда ўз вазифаларини фидойилик ва шараф билан адо этишади. Бу улуғ зотларнинг машаққатли, аммо шарафли меҳнати юксак эҳтиромга лойиқ. Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш йўлида меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларни ҳар қанча ардоқласак, қадрласак арзийди. Зеро, ҳар бир инсон қалбида ўзини билим дунёси сари бошлаган, тафаккурини бойитиб, дунёқарашини кенгайтирган, ўзлигини танитиб, саодатга етаклаган улуғ инсонга эҳтиром туйғуси билан яшайди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026