Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги кенг нишонланди
Истиқлол шарофати билан 1989 йилнинг 1 декабрида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган эди. Қорақалпоғистон Pеспубликасида қорақалпоқ тилининг ўзбек тили билан биргаликда давлат тили сифатида юритилиб келинаётганига 30 йил бўлди. Бу сана юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланди.
Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 1-сонли мактабда ҳам катта тадбир ўтказилди. Адабий кеча тарзида ташкил қилинган ушбу тадбирга Нукус Давлат Педагогика институти доценти, филология фанлари номзоди Узоқберган Бекбергенов таклиф этилди.
Кечага ташриф буюрган У.Бекбергенов мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини байрам билан қутлади ва қорақалпоқ халқи тарихи, миллий урф-одатлари, анъаналари, аждодлардан мерос бўлиб келаётган маънавий бойликлар ҳақида фахр билан сўзлади. Табриклардан сўнг, адабий кеча мусиқий дастур билан давом эттирилди. Ўқувчилар ижросидаги қорақалпоқча шеърлар, миллий рақслар, қўшиқлар кечага янада завқ бағишлади.
Адабий кеча якунида фан ойлиги давомида фаол қатнашган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва совғалар берилиб, рағбатлантирилди.
Дилдора Қўчқорова, 1-сонли мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶