14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:20
Сиёсат 👁 470

САЙЛОВДА 6 МИНГ 382 НАФАР АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР ИЛК МАРТА ОВОЗ БЕРАДИ

САЙЛОВДА 6 МИНГ 382 НАФАР АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР ИЛК МАРТА ОВОЗ БЕРАДИ

Мустақиллик йилларида жамиятнинг барча жабҳалари, хусусан, сиёсий соҳада тизимли равишда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва юксак демократик талабларга ҳар томонлама жавоб берадиган сайлов тизими шаклланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланган мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий негиз яратилди. 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтаётган сайловларда бу ҳуқуқий-меъёрий негиз ўз ифодасини топмоқда.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, мазкур сайловда фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг ўз сайлов ҳуқуқларини ҳеч қандай тўсқинликларсиз амалга ошириши уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокининг энг муҳим кафолатларидан бири бўлди. Бу йилги сайловларда тенг ҳуқуқлилик асосида туманимиз ёшларидан 6 минг 382 нафари биринчи марта овоз берадилар.

Биз сайлов куни сайлов участкаларида ушбу демократик жараёнда илк марта иштирок этаётган ёшлар билан учрашиб, уларнинг сиёсий-ижтимоий қарашлари билан қизиқдик.

Гулруҳ Шомуродова, 18 ёш:

– Бугун менинг ҳаётимда унутилмас кун бўлди. Мен ота-онам, ака-оналарим ҳар гал сайловда иштирок этишганларида чин дилдан ҳавас қилардим. Улар каби ўз хоҳиш-иродамни намоён этгим келарди. Яқинда 18 ёшга тўлдим, фуқаролик паспортига эга бўлдим. Бундан ҳам муҳими, уйимизга участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловга чақирув қоғози олиб боришганида ўзимнинг эл-юрт фаровонлиги, мамлакатимизнинг янада обод бўлиши учун масъул инсон сифатида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эгалигимдан жуда қувондим.

Мен сайловда иштирок этарканман, бундан буён ўз тақдирим она юрт, халқ тақдири билан боғлиқ эканлигини, мустақил мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб, давлат бошқарувида муносиб номзодни сайлаш орқали қатнашишим муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаб етдим. Мен бугун сайловолди дастури, илғор ғоялари билан ўзимга маъқул бўлган партия номзодлари учун овоз бердим. Ишонаманки, мен танлаган партия номзодлари сайловда албатта ғолиб чиқишади.

Шоҳзод Қурбонбоев, 20 ёш, Қорақалпоқ Давлат университети талабаси:

– Мен ҚДУ журналистика таълим йўналиши бўйича таҳсил оламан. Танлаган соҳам бефосита мамлакатимиз сиёсати билан боғлиқ. Дарслар давомида бу борадаги янгиликларни, жараёнларни ўрганамиз, таҳлил қиламиз. Бугун Ўзбекистонимизда муҳим сиёсий жараён – сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мен бу йил илк бор сайловда иштирок этяпман. Сайловда иштирок этиш – фуқаролик бурчим деб биламан ва Ўзбекистонимиз келажаги учун ўзини аямайдиган муносиб номзодга овозимни бердим.

Сарвар Ибодуллаев, 19 ёш Манғит шаҳри Дурунки маҳалласидан:

– Ўз юрти ва унда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга бефарқ бўлмаган, ўз тақдирини она Ватан, халқ тақдири билан чамбарчас боғлаган ҳар бир масъулиятли ёш бугун сайловда ўз фаоллигини намоён этганига ишончим комил. Мен сайловга чақирув қоғозини олганимда ўзимда ана шундай масъулият ҳиссини туйдим. Ҳатто сайлов кунигача ўзим учун манзур бўлган сиёсий партиялардан бирини аллақачон танлаган эдим. Чунки мен ўзим истиқомат қиладиган ҳудуддаги участка сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар билан сайловчиларнинг учрашувларида иштирок этиб, уларнинг сайловолди дастурлари билан яқиндан танишган ва қатъий хулосага келган эдим.

Айниқса, сайлов участкасида ташкил этилган тарғибот бурчаги орқали депутатликка номзодлар ҳақида тўлиқ маълумотлар олганим сайловда ўз хоҳиш-иродамни намоён этишда ҳеч қийинчилик туғдирмади. Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Сайлов Кодекси билан танишганимдан сўнг сайлов бўйича барча ҳақ-ҳуқуқларимдан фойдаландим, эмин-эркин ўзим танлаган партия номзодларига ишонч билан овоз бердим.

Робия ЙЎЛДОШЕВА суҳбатлашди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019