30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 07:48
Жамият 👁 520

ИНГЛИЗ ТИЛИ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

ИНГЛИЗ ТИЛИ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги” Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарорига биноан 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланди. Ушбу саъй-ҳаракатлар бошланғич синфданоқ ўқувчиларнинг инглиз тилига қизиқиши ортишига замин бўлаётир.

Шу йилнинг 8 январида ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим мактаблари ўкув дастури асосида олган билимларни мустаҳкамлаш, кенгайтириш, нутқини ривожлантириш, тил ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш, назарий олган билимларини амалиётда қўллай олишига эришиш мақсадида 38-сонли мактабда инглиз тили фанидан 2-синфлар ўртасида “АВС PARTY” номли тадбир ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг ингиз тили алифбосини ўқиб, ёзиб, ўрганган билимларни аниқлаш, уларнинг фанга бўлган қизиқишини кучайтириш, фаоллигини оширишдир. Кечани мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари Нодира Қурбонбоева ва Юлдуз Рўзметовалар ташкил қилдилар.Тадбир 5 та шартдан иборат бўлиб, илк шартни иштирокчилар ўзларини таништиришдан бошладилар.Тадбирда ўқувчилардан тузилган жамоалардан бири ҳарфлар, иккинчиси эса рақамлар тимсолида саҳнага чиқиб, ҳарфлар ва рақамлардан бошланадиган, айнан шу ҳарф ё сон аҳамиятини англатувчи шеърлар айтдилар.

Иккинчи шартда эса сафда турган ўқувчи ўқитувчи эълон қилган ҳарфни шарга ёпиштирилган ҳарфлар ичидан топиши керак эди. Айнан шу шарт ўқувчиларнинг инглиз тили алифбосини қай даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб берди. Табиийки, шарт қизғин беллашувлар, ғолиблик учун курашлар билан жуда ҳаяжонли бўлди.“Сиз рангларни фарқлай оласизми?” деб номланувчи учинчи шартда ўқувчиларга олдиндан тайёрланган камалак шаклидаги турли рангли қоғозлардан ўқитувчи эълон қилган рангни топиш топширилди.

Инглиз тилидаги 26 та ҳарф ёзилган 26 та қоғоз бўлакчалари аралаштирилганидан сўнг ҳарфларни топиб, ўқитувчи айтган сўзни жамлаш шартини ҳам ўқувчилар ҳеч қийналмай адо этдилар.

Бешинчи шартда эса ўқувчиларга қоғозга инглиз тилида ёзилган ранглар билан расмларни бўяш топшириғи берилди.Ўқувчиларнинг барча шартларни қай даражада адо этганликларини тажрибали ўқитувчилардан тузилган ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб бордилар. Натижаларга кўра, ҳар иккала жамоа ҳам 23 баллдан тўплаб, дуранг натижа қайд этилди ва дўстлик ғалаба қозонди. Энг муҳими, ушбу беллашувга ўқувчилар қизғин тайёргарликлар кўришди, инглиз тилида шеърлар ёдлашди ва ҳамкорликда ғолиблик учун интилишдек мақсадни ўз олдларига қўйдилар. Ўқувчилар бу каби ижодий изланишлар яхши самара беришини чин кўнгилдан ҳис қилдилар.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026