29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 19:48
Фан ва таълим 👁 476

УСТОЗЛИК ШАРАФИ

УСТОЗЛИК ШАРАФИ

Дунё  иморатлари  ичида  энг  улуғи  мактаб  бўлса, касблар ичида  энг  шарафлиси  ўқитувчилик, мураббийликдир. Ҳа, бу  фикрлар  бежизга  айтилмаган. Мактаб - ўқувчилар  учун  келажак  пойдевори  қуриладиган  мўътабар  маскандир. Ўша  масканда ўқувчиларига  бор  меҳрини, қалб  қўрини, бор  билими-ю   маҳоратини   бахш  этиб таълим бергувчи инсон  бу - устоздир.

46-сонли мактабга ҳар кун эрталаб ишга келаётганимда жажжи  болажонларнинг спорт майдончада машғулотларни зўр иштиёқ, қизиқиш  билан  бажараётганига, хурсандчилигига гувоҳ  бўламан.  Сабаби   жисмоний  тарбия фанининг назарий ва амалий  билимларини устоз Гулмон ака Қурбонов улар учун қизиқарли тарзда ўргатади.

Беихтиёр болалигим, ўқувчилик  дамларим  эсимга  тушади. Ҳали ҳамон  эсимда,  жисмоний тарбия дарсини роса интиқ бўлиб  кутар, ҳатто соғинар эдик. Бунга сабаб Гулмон ака Қурбонов қизиқарли, турли метод, янги усуллардан фойдаланиб, қизиқтириб, машғулотлар ўтказар эди. Буни  қарангки, устозларимнинг   пухта   сабоғини  олиб, йиллар  ўтиб, мен  ҳам  шу  муқаддас масканда  она  тили  ва  адабиёт фани ўқитувчиси  бўлиб, устоз билан ёнма-ён ёш авлодга сабоқ бермоқдаман.

Гулмон ака Қурбонов 1986-1988 йилларда ўзининг дастлабки фаолиятни 23-сонли мактабда бошлаган, чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб 1988-1999-йилларда 37-сонли  мактабда, 1999-2002-йилларда туман Халқ таълими бўлимида методист, 2002-2012-йилларда 46-сонли  мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2012-2013-йилларда  мактаб  директори  лавозимларида  ишлаб,  ёш  авлодга  таълим-тарбия  бериб келди. Шу  йиллар  давомида  ўз  касбига   сидқидилдан, виждонан ёндашган устоз 2015 йили Қорақалпоғистон  Республикаси  Халқ  таълими  аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди.

Устознинг  ҳаёти  ҳар  томонлама  ибратли. Айни  дамда   иш  жараёнимда  ҳам у кишидан касб маҳорати, билим, кўникма, малакаларни ўргандим. Табиатан болажон, фидойи устоз билан ишлаётганимдан фахрланаман. Дарҳақиқат, 46-сонли мактабда ўз касбининг фидойиси бўлган устозлар  жуда кўп.  Бугунги  кунда ишлайман, ўз маҳоратимни  кўрсатаман, деган инсонга барча шароитлар, имкониятлар   етарли.
Ҳозирда  мактабимизда  таҳсил олаётган 692 нафар ўқувчига 60  нафар   малакали  педагоглар  таълим-тарбия  бермоқдалар. 54 та фан, 6 та  спорт  тўгараги  мунтазам  фаолият   кўрсатмоқда. Шуларнинг  ичида  спорт  тўгарагига   ўқувчиларнинг  қизиқиши  ўзгача. Шу  ўринда  устознинг  ютуқларини  санаб  ўтмоқни  жоиз  топдим. Яқиндагина  туманимизда  ўтказилган  “Умид  ниҳоллари”  мусобақасининг туман босқичида 4-синф  ўқувчиси  Б.Норимматов шашка  бўйича   2-ўринни, 8-синф  ўқувчиси  А.Ражабов  шахмат  бўйича  1-ўринни  эгаллади. 10 январь  куни  ўғил  болалар  ўртасида  ўтказилган енгил  атлетика  бўйича мусобақаларда узунликка  сакраш  бўйича 4-синф ўқувчиси  Б.Норимматов 1-ўринни, 1-4-синфлар қизлари ўртасида тўпни нишонга отиш  бўйича 4-синф  ўқувчиси Д.Бозорбоева 3-ўринни, 9-11-синфлар қизлари  ўртасида 800 метрга югуриш  бўйича 9-синф  ўқувчиси  Н.Йўлдошева 3-ўринни, ўғил болалар ўртасида 1500 метрга югуриш  бўйича 10-синф  ўқувчиси Д.Ярашбоев 2-ўринни эгаллади. 82-мактабда  спортнинг  бадиий гимнастика тури бўйича ўтказилган мусобақада 5-синф ўқувчиси  З.Сафарбоева  3-ўринни  эгаллади.

Бундай  юксак  натижа  изланувчан  устозга  ва  бутун  мактаб  жамоасига  фахр, ифтихор  бахш  этади. Бу  каби  натижалар  қўлга  киритилишида  устознинг тинимсиз  меҳнати, билими, тажрибаси мужассам. Гулмон ака Қурбонов  ўз ҳаёти  мазмунини  эзгуликда, таълим-тарбия беришда деб билган, касбидан обрў-эътибор топган устозлардан бири. Зеро устоз, деган  шарафга  муяссар  бўлишнинг  ўзи   улкан  бахт.

Гулхумор ШОМУРОДОВА,
46-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт  фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026