12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:10
Фан ва таълим 👁 473

Ўқитувчи ва мураббийлар шарафи – юрт эътиборида

Ўқитувчи ва мураббийлар шарафи – юрт эътиборида

15 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида таълим фидойилари билан учрашди. Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида ташкил этилган ушбу мулоқот нафақат пойтахт, балки бутун мамлакат миқёсида катта воқеа сифатида тарихга муҳрланди.

Тадбир замонавий онлайн технологиялар ёрдамида ташкил қилинди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 40 мингдан зиёд педагоглар бирдамлик ва фахр-ифтихор туйғуси билан мулоқотни кузатиб бордилар. Улар орасида Амударё туманидан ҳам бир гуруҳ таълим соҳаси жонкуярлари туман ҳокимлигининг фаоллар залида йиғилиб, бевосита иштирок этдилар.

Шу куни таълим-тарбия соҳасида алоҳида соҳада ўзининг юқори натижалари билан намуна бўлаётган қатор ўқитувчилар давлат мукофотларига сазовор бўлишди. Бу эса ўз навбатида минглаб устозларни янада фидокорона меҳнат қилишга руҳлантирди.

Очиқ мулоқот якунлангач, Амударё тумани ҳокимлиги томонидан педагоглар учун “Diamond” ресторанида байрам дастурхони ёзилди. Миллий таомлар, ширинликлар билан безатилган дастурхон атрофида устозлар самимий суҳбатлар қуриб, байрамона кайфиятда дийдорлашдилар.

Ўқитувчилик — машаққатли, аммо шарафли касб. Устозликнинг машаққатлари енгил эмас. Ҳар бир дарсга алоҳида тайёргарлик кўриш, ҳар бир боланинг қалбига йўл топиш, ҳар бир саволга жавоб топиш — буларнинг барчаси меҳр ва сабрни талаб қилади. Шу билан бирга, ҳар бир жамиятнинг келажаги бўлмиш ёш авлод унинг қўлида тарбияланади, таълим олади. Бугунги кунда эса ушбу шарафли касб эгаларига давлат даражасида ҳам муносабат тубдан ўзгарди. Устозлар нафақат маънавий ҳурмат, балки амалий имтиёзлар ва профессионал ривожланиш имкониятлари билан таъминланмоқда.

Сўнгги йилларда таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президент бошчилигида таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириш тизимини кучайтириш бўйича бир қатор таклифлар кўриб чиқилмоқда. Масалан, мактаб таълими ва ўқитувчилар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, малака ошириш тизимини янги босқичга кўтариш ва устозларга моддий рағбатлар жорий қилиш чораларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Байрам дастурида туман Маданият бўлими хонандалари ва созандалари ижро этган куй-қўшиқлар, жонли ижролар йиғилганларга байрамона руҳ улашди. Дилдан янграган куй-қўшиқлар тадбирга файз бағишлади.

Дарҳақиқат, ўқитувчи ва мураббийларга бўлган бундай эҳтиром халқимизнинг асрий қадриятларидан биридир. Бугун таълим фидойилари мамлакат тараққиётининг бош мезони сифатида қадрланмоқда. Чунки ҳар бир муваффақиятли инсон, ҳар бир ютуқ ортида устознинг фидойи меҳнати, сабр-тоқати ва меҳр-муҳаббати мужассамдир.

Бугунги тадбир ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни нақадар улуғ ва бебаҳо эканини яна бир бор кўрсатди. Устозлар эҳтиром топган юртда таълим-тарбия сифатининг юксалиши, ёш авлоднинг билимли ва комил инсонлар бўлиб вояга етиши шубҳасиздир.

Амударёлик таълим фидойилари ҳам ана шу улуғ йўлда ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишга, фарзандларимиз келажагини порлоқ қилишга бел боғлаганлар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026