“СИЗГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРА ОЛАМАН” ДЕБ НОМЛАНГАН НОАНЪАНАВИЙ ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда ёшларнинг чет тилларни ўрганишига таълимнинг барча босқичларида ҳам улкан эътибор қаратилмоқда. Бу борада такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда инглиз тили фани биринчи синфлардан бошлаб оғзаки нутқ ва қувноқ ўйинлар шаклида ўргатиб келинмоқда. Ўқувчилар 2-синфдан бошлаб, асосан тил грамматикасини ўрганишга киришадилар. Шуниси қувончлики, ўқувчиларда инглиз тилига қизиқиш жуда кучли ва бу ўз натижаларини бераётир.
16-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам инглиз тилини ўргатиш яхши йўлга қўйилган. Фан ўқитувчилар янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиб, машғулотлар давомида ўқувчиларнинг пухта ўзлаштиришларини таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. Ноанъанавий, янги педагогик технологиялар асосида дарс машғулотларини, турли танловларни ташкил қилишиб, ўқувчиларнинг ўз билимларини намойиш этишларига имконият яратишмоқда.
Яқинда мактабдаги инглиз тили фани бўйича тажрибали ўқитувчилардан бири бўлган Гулзира Янгибоева 4-синф ўқувчиларининг саводхонлигини аниқлайдиган PIRLS халқаро тадқиқотлар талаблари бўйича ноанъанавий очиқ дарс ташкил этди. “Сизга қандай ёрдам бера оламан” деб номланган ушбу қизиқарли машғулотда ўқувчиларнинг олган билимларини ҳаётда қай даражада қўллай олиш кўникмаси синовдан ўтказилди.
Шуниси эътиборга сазоворки, ўқувчилар мазкур дарсга пухта тайёргарликлар кўришгани очиқ дарсда қатнашган ўқитувчилар ва ота-оналарни қувонтирди. Ўқитувчи уларни гуруҳларга бўлинган ҳолда топшириқларни бажаришга жалб этди. Мавзу юзасидан ҳар бир ўқувчи ўз фикрларини дадил билдириб, ўзлари ифодалаган гапларни амалда кўрсатиб ҳам бердилар. Натижада гуруҳлар орасида дўстона муҳит яратилди.
Очиқ дарс ноанъанавий бўлганлиги боис ўқувчилар улкан қизиқиш ва эътибор билан машғулотни давом эттирдилар, ғолиблик учун интилиш ҳам ғоят самимий эди. Очиқ дарс мавзуси юзасидан ўқувчилар ўзлари дарсликдан ташқари шеърларни ифодали айтишди, инглиз тилида ўқиш ва ёзиш кўникмаларини, оғзаки нутқини ривожлантириш мақсадида берилган турли суратларни шарҳлаш топшириғи, айниқса, қизиқарли бўлди.
Бу топшириқни ўқувчилар гуруҳ бўлиб бажарганлиги – уларда ҳамжиҳатликда ютуқлар сари интилиш ҳиссини уйғотди. Дарс сўнгида очиқ дарсда ўқувчиларнинг билими, тезкорлиги, зукколиги одилона баҳоланди. Ўқувчиларга шу кунги янги мавзу тушунтириб берилди ва уйда бажариш учун вазифалар топширилди.
Ноаънавий очиқ дарс ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишларини яна ҳам оширди.
Ойгул Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶