29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 18:32
Фан ва таълим 👁 679

Туманимиздаги абитуриетлардан ДТМнинг синов тестлари олинди

Туманимиздаги абитуриетлардан ДТМнинг синов тестлари олинди

Сўнгги йилларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул тест синовлари жараёни, кўпчилик эътироф этганидек, шаффоф ва адолатли ўтди. Бу, биринчи навбатда, ҳукуматимизнинг мазкур соҳада олиб бораётган сиёсати, ислоҳотларининг натижасидир. Давлатимизда ёшларнинг таълим олишлари йўлида жуда катта имконият ва имтиёзлар жорий қилинмоқда.

2019/2020 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилди. Биноларга шахсни идентификациялаш қурилмалари, видеокузатув мосламалари, биометрик ва мобиль алоқа тўлқинларини тўсувчи қурилмалар ўрнатилди, биноларда мўътадил ҳаво ҳарорати таъминланди.

Жорий 2020/2021 ўқув йили учун ўтказиладиган тест синовлари ҳам ҳар томонлама шаффоф, адолатли ўтказилиши учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Туманимиздаги барча абитуриентларнинг тест синовларига тайёргарликларини янада ошириш мақсадида 40-сонли умумтаълим мактабида туман ХТБ ва “Лидер” ўқув маркази билан ҳамкорликда ДТМ тестларини олиш тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирга ДТМ Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари, хусусан, бўлим бошлиғи Музаффар Aбдуллаев ҳам ташриф буюрди. Тест синовлари жараёнига туманимиздаги жами 474 нафар абитуриентлар иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.

Алоҳида таъкидлаш керакки, таълим соҳасига оид олиб борилаётган долзарб ислоҳотларни тушунган ҳолда тарғиб қилиш, тўғри йўналтириш, халқнинг кенг қатлами, айниқса, ёшлар эътиборига етказиш энг асосий вазифалардан биридир. Ёшларимизнинг келажагини белгиловчи ушбу ислоҳотларни амалга ошириш учун улкан масъулият талаб этилади.

Айтиш жоизки, 2019 йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори мазкур жараёндаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳужжат бўлди.

Шунингдек, 2019 йил 19 декабрь куни тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Pеспубликаси Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 11-сон Баёни билан таълим йўналишлари бўйича фанлар мажмуаси тасдиқланди.

Маълумки, аввалги йилларда тест синовлари 3 та фандан жами 90 та тест саволлари фанлар кетма-кетлиги бўйича 1.1, 2.1, 3.1 баллар билан баҳоланган бўлса, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мазкур қоида бутунлай ўзгарди, шунингдек, барча тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари бўйича мажбурий фанлар қўшилди. Шу тариқа 5 та фандан тест синовлари топшириш белгиланди.

Бундай ўзгаришлар, табиийки, абитуриентлардан янада чуқурроқ илм сирларини эгаллашни талаб қилилиш билан бирга тайёргарлик жараёнларига катта масъулият билан ёндашишни талаб қилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда ўтказилаётган диагностик тест синовлари олдинги йиллардагидан фарқ қилади. Энди ҳар бир фуқаро бу хизматдан фойдаланиш имкониятига эга. Бунинг учун абитуриент давлат тест марказининг сайтидан рўйхатдан ўтиб, тегишли фанлар бўйича бир ёки бир нечта тест топшириқларига буюртма қилиши мумкин.

Бу хизматлар абитуриент учун жуда аҳамиятли ҳисобланади. Яъни абитуриент тест топшириқларининг тузилиш формалари, қийинчилик даражаси, тест топшириқлари базаси билан ишлаганда вақтдан унимли фойдаланишни ўрганади. Абитуриент тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси билан ишлашиш кўникмасига эга бўлади ва ўзни психологик жиҳатдан тайёрлаб боради.

Туманимиздаги абитуриентларга ўз билимларини синаш имконини берган мазку тест синовлари шаффоф тарзда ўтказилди. Мазкур жараённи ташкил қилган масъуллар эндиликда ҳар ойда бир марта абитуриентларга ушбу имкониятни яратиб беришни режалаштиришмоқда. Кейинги тест синови март ойининг 15-санасида ўтказилиши кутилмоқда.

Шу ўринда туманимиздаги барча Олий ўқув юртига кириб ўқиш истагида бўлган абитуриентларга омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

Чарос Арслонова,

туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026