30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 18:15
Жамият 👁 352

ҲАЁТДАН ҲИКМАТ ТОПИБ ЯШАЁТГАНЛАР

ҲАЁТДАН ҲИКМАТ ТОПИБ ЯШАЁТГАНЛАР

Жумур овул – туманимизнинг чекка ҳудудларидан бири, Жумуртовнинг шундоққина биқинида жойлашган. Табиати сўлим, дов-дарахтларга бурканган кўчалар, йўллар бўйларида қулф уриб очилиб турган турфа гуллар аҳолининг нечоғлик меҳнатсеварлигидан, кўнгиллари ободлигидан ва яратувчанлигидан дарак бериб туради.

Шу йилнинг 2 июлида ушбу маҳалла ҳаёти билан танишиш учун ижодий гуруҳимиз билан ташриф буюрганимизда бундай манзараларни кўриб қувондик. Айниқса, йўл бўйлаб бораётириб, ҳовли-жойи унчалик катта бўлмаса-да, ихчам, чиройли кўринишда қурилган, атрофи ораста, фасад қисмидаги яшил йўлак ҳудудида турли мевали, манзарали дарахтлар соя солиб турган, атрофида чўғдек алвон ранг гуллар очилиб турган бир уй айниқса эътиборимизни тортди.

– Жуда меҳнаткаш одамнинг уйи бўлса керак-ов. Одамнинг кимлигини ўтириш-туришидан ҳам билса бўлади, – деди ҳамроҳларимдан бири. Унинг сўзларига маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Бўронов кулиб қўйди ва томорқасидан унумли фойдаланаётган бир оила билан таништирмоқчи эканини айтди. Йўлимизда давом этиб ташриф буюрганимиз Жумур овул-1 аҳоли пунктида истиқомат қилувчи Эгамберган Эшимбетовнинг хонадони экан. Кўчадан ҳовлига киришингиз билан бутунлай ўзга оламга киргандек бўласиз. Фасад қисмидаги яшилликка уйғонган ҳавасимиз ҳовли ичкарисига кирганимизда чинакам ҳайратга айланди. 16 сотихлик томорқанинг ҳовли олдига экилган узум, нашвати, олма, олча дарахтларининг бўйи баландлигидан ҳовлига тангадай офтоб тушолмас, дейман. Узум тагига ўрнатилган супада неваралари, ўғли, аёли Шукуржон Шомуродова билан бамайлихотир суҳбатлашиб ўтирган Эгамберган ота ташрифимиз боисини эшитиб, кулди.

– Мана бизнинг, аёлим иккимизнинг шу кунгача бунёд этган бор бойлигимиз шу, – деди оила аъзолари, уйи, томорқасига ишора қилиб.

Отахон топиб айтди, камтарлик қилиб айтди. Аслида ушбу файзли ҳовли кимларнингдир ҳашаматли, улкан, қўшқаватли ҳовлилари олдида ҳечдир. Бироқ бу ердаги ўзига хос файзли яшил олам, дид билан экилган, шиғил мева бериб турган дуркун дарахтлар, турли экинларни бошқа жойда учратиш мушкул. Аёли Шукуржон она гулларни яхши кўргани учун шунча экинлар ичидан гулларга ҳам жой ажратибди.

– Экинларни асосан отангиз билан иккимиз парваришлаймиз, – дея бизни йўлак бўйлаб томорқа ичкарисига бошлади онахон. Пояси бақувватлигидан пушта устидаги ер кўринмайдиган помидор, ҳосил бериб турган булғор қалампири, бодринг, ҳандалак, қовун палакларидан ҳатто оралаш ҳам қийин экан. Эрталабки картошка, сабзи йиғиштириб олиниб, ўрнига чорваси учун экилган жўхори ҳам тизза бўйи келиб қолибди.

Эгамберган ота умр бўйи чорвачилик соҳасида ишлаб, Шукуржон она 48-сонли мактабда ўқитувчилик қилиб, ишдан бўш вақтларида фарзандлар тарбияси билан бирга томорқа, чорва, парранда боқиш билан ҳам шуғулланишган. Уларнинг пенсияга чиққанларига 21 йил бўлибди. Бироқ улар кексаликни бўйнига олиб, оёғини узатиб бамайлихотир ўтиришни ўзларига эп кўришмайди. Томорқа улар учун энг мароқли машғулот. Шугина еридан ундирган картошка, сабзи, помидор, бодринг каби экинлар ҳосили рўзғори эҳтиёжидан ортиб, сотишига ҳам етаркан. Айтишича, биз борган кунимиз ҳам Шукуржон она бозорга картошка сотиб, рўзғорига зарур нарсаларни олиб келган экан.

Оилада булардан ташқари ҳам даромад манбалари бор. Чорва, парранда. Кўринишидан худди ёшлардай тетик ва чаққон онахон юзтадан зиёд товуқлари, юзга яқин ўрдаклари борлигини айтганда, очиғи, уларга ҳавасимизни яшира олмадик.

– Бу йил ўрдакларимиз унчалик яхши кўпаймади. Ҳар йили бундан кўп бўлар эди, – деди бунга жавобан.

Юзтага яқин ўрдаклари бўлатуриб, бу йил негадир яхши кўпаймади, дея кўнгли тўлмай гапираётган онахондан уларни нима билан озиқлантиришини сўрадик. Айтишича, помидор, бодринг, ҳандалик, қовун каби экинлар пуштаси ўртасига, эртаги картошка ўрнига, челларига экилган маккажўхори, жўхорилар дони товуқлар-у ўрдакларга йил бўйича озуқа учун етар экан.

Буларни кузата туриб, қойил қолганимизни яшира олмадик.

– Чарчамайсизларми, барига қандай улгурасиз, – дея сўрадик.

Саволимизга отахон мириқиб кулди.

– Одам қунт билан қилган ишидан лаззат олади. Чарчасак, мана, неваралар қўл-қанот бўлишади, – деди.

Отахон полизидан ҳандалак узиб келиб, узум токи остидаги супага чиқиб ўтириб, бир-бир тилимлади, бизга, аёлига, невараларига илинаркан:

– Мана шундай дамларда, ҳосилини еганимизда чарчоғимиз чиқиб кетади. Ерга одам авлодлари учун экин, мевали дарахт экиши керак. Шу болалар бировнинг боғига ҳавас қилмасин, бировнинг мевасига қўл узатмасин, деб тинмаймиз-да, – деб қўшиб қўйди.

Ҳандалак тилимини тишладим, мазаси тилингда қолгулик. Шу аснода яна бир ҳақиқатни англагандай бўлдим – томорқада нафақат ризқ унади, балки у улкан тарбия мактаби ҳам экан. Бунга отахоннинг ҳозирги сўзлари далил.

Ижодий гуруҳимиз билан маҳалла ҳаёти билан танишиб қайтар эканмиз, келаётганимизда диққатимизни тортган файзли ҳовли олдидан ўтаётганимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Бўронов:

– Мана шу ҳовли Эгамберган отанинг катта ўғлиники, – деди фахр билан.

Шу ўринда беихтиёр кўнглимга файласуфнинг “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё”, деган сатрлари келди. Чиндан-да ҳаётга теран разм солиб қарасак, ҳар ким ўз излаганини топаётганини англагандай бўламиз. Тилагимиз – бировнинг қўлига қарамай, боқимандаликка берилмай, ўз ҳаётини ўзи обод, бахтиёр қилишга интилувчилар, Эгамберган ота, Шукуржон оналар каби авлодларига фидойи инсонлар кўпаяверсин!

Ойгул РАЖАБОВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ,

“Менинг оилам” газетаси мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026