12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:10
Жамият 👁 434

ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТДАН РОЗИ, ЗАВҚ ОЛИБ ЯШАШИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ

ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТДАН РОЗИ, ЗАВҚ ОЛИБ ЯШАШИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни алоҳида тизимга олган ҳолда уларга сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатишни яхшилаш имконини бермоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги 82-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди. Унга кўра, маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилиб, айни пайтда 8 хил турдаги асосий вазифалар бўйича аҳолининг 12 тоифасига самарали ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.

Манғит шаҳридаги Навоий номли маҳаллада ҳам кам таъминланган оилалар, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмасдан, фарзандлари олиб кетилган ота-оналар, ота-онаси хорижий давлатга кетган болалар, вояга етмаган ота-оналар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи ва алкоголизм, гиёҳвандлик ҳамда заҳарвандликка йўлиққан шахслар, муайян яшаш жойига эга бўлмаганлар, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари бўйича хатлов олиб борилиб, ушбу хатлов орқали аниқланган, ҳақиқатдан ҳам зарур ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни тизимли равишда қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда маҳаллада ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи шахслар 6 нафарни ташкил қилади. Ногиронлик тоифаси бўйича 157 нафар ногиронлиги бўлган шахслар хатловдан ўтказилиб, индивидуал ёндашув асосида уларнинг эҳтиёжлари аниқланди. Ўтган давр мобайнида ногиронлиги бўлган фуқароларга тонометр, юриш мосламаси, 2 та қўлтиқтаёқ, 2 та тирсакли қўлтиқтаёқ, 4 та ҳасса, 3 та кўзи ожизлар ҳассаси, 1 та корсет матодан тайёрланган маҳсулотлар етказиб берилди. Шунингдек, 3 нафар ногиронлиги бўлган фуқаронинг имкониятидан келиб чиқиб, бандлиги таъминланди.

Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида кам таъминланган оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш масаласи ҳам ижобий ҳал этилмоқда. Бундай тоифадаги оилалар 2024 йил охирида 20 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирга келиб 13 фоизни ташкил қилмоқда.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда ўтказилган сўровнома асосида 58 та оила камбағаллик реестрига киритилди. Ушбу оилаларнинг шароитлари ўрганилиб, ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан индивидуал режалар ишлаб чиқилди ва ижтимоий ходим томонидан белгиланган индивидуал режалар 95 фоизга бажарилди. Уларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бундан ташқари, камбағал оила фарзандларидан 1 нафари туманда ташкил қилинган IT марказида ўқитилиб, сертификат олиб берилди.

“Баркамол авлод” болалар мактабида ташкил қилинган тўгаракларга камбағал оилаларнинг 3 нафар фарзанди жалб қилиниб, айни пайтда касб-ҳунар ўрганмоқдалар. Мактабларда ташкил қилинган тўгаракларга ҳам камбағал оилалар фарзандлари жалб қилиниб, уларнинг мунтазам шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратилди. Айнан шундай оила фарзандларидан 15 нафари Тўрткўл ва Элликқалъа туманидаги дам олиш оромгоҳларига юборилди.

Ота-онаси хорижий давлатга кетган, шунингдек, ташқи меҳнат муҳожирлигидаги вояга етмаган болалар бўйича ҳам ҳудуддаги умумтаълим мактаблари масъуллари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, 8 нафар болани васийлик ва ҳомийлик тарбиясига олишга эришилди.

Маҳалладаги тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари саломатлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлимининг Оғир вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шуъбаси билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бу борада хатлов ўтказилиб, маҳалланинг Бердақ номли кўчасида истиқомат қилувчи Мунаввар Жумамуратованинг ўғли ва қизи хорижга чиқиб кетганлиги туфайли онахоннинг 4 нафар невараси васийликка олинмаганлиги аниқланди ва ижтимоий иш очилиб, вояга етмаган болаларни қаровсиз қолдирмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва онахонга невараларини васийликка олишда кўмаклашилди. Шунингдек, болаларга бериладиган нафақа учун онахоннинг аризаси рўйхатга олиниб, болаларга нафақа тайинланди.

Маҳаллада яшовчи Асия Матчонова ҳамда Одил Саидовлар якка-ёлғиз яшовчилар рўйхатига киритилган. Уларнинг фарзандлари Тошкент шаҳрида яшаб, давлат хизматида фаолият юритишади. Отахон билан онахонга “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлимининг ассистенти Роза Қурбониёзова белгиланган жадвал асосида ижтимоий хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, Хоразм кўчасида истиқомат қилувчи Очилбой Холбоевга фуқаролик паспорти олишда кўмаклашилди, тиббий кўрикдан ўтказилиб, унга 1-гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланди, электр энергияси, табиий газ тўловларига компенсация учун аризаси рўйхатга олиниб, якка-ёлғизлар рўйхатига киритилди ва ижара ҳисобида уй, кийим-кечаклар ҳамда кўзи ожизлар ҳассаси билан таъминланди.

Ҳаёт гўзал, унинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланган ҳолда, кўнгилдагидай фаровон ва осойишта яшашга ҳар бир инсон ҳақли. Бизнинг вазифамиз эса инсоннинг ана шу гўзал ҳаётдан завқ-шавқ олиб, фаровон яшашига, уларнинг орзу-ниятлари рўёби учун маълум маънода зарур шарт-шароитлар яратиш, давлатимиз ғамхўрлик ва имтиёзларидан баҳраманд бўлишларига кўмаклашишдир. Зеро, “Ҳамма нарса инсон учун, унинг ҳаётдан рози яшашини таъминлаш учун!” деган халқпарвар тамойилни амалга ошириш — биз, “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходимларининг зиммамиздаги масъулиятли бурчимиздир.

Адолат Хўжамуротова, “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлимининг Навоий номли МФЙдаги комплекс хизмат кўрсатувчи ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026