30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:33
Жамият 👁 2,638

Гуноҳ ва савоб

Гуноҳ ва савоб

Дунёнинг ишлари шу экан-да... Гуноҳ билан савобнинг ўртасида фақат биттагина кўприк бор эканлигини мен илгари билмасдим, тўғрироғи, ўйламасдим. Бу кўприкнинг қайси тарафига ўтиш инсоннинг ўзига боғлиқ экан...

Ўшанда у йигирма ёшларда эди. Йигитчанинг исми Камрон. Ота-онаси унга яхшироқ қиз топиб, уйлантириш мақсадида кўпгина жойларга совчиликка боришган-у, аммо ўғли пайсалга солавергач, тўй мавзуси вақтинчалик тўхтатилди. Камрон одобли, зиёли, яхши йигит, бунинг устига тайинли ишда ишлайди, маоши ҳам оиласига етиб турибди.

Камронларнинг қишлоғида қўшнилар аҳилликда ҳаёт кечиришади. Уларнинг ёнгинасидаги уйда, битта чол ва кампир яшарди. Улар етимхонадан бола асраб олишган. Аслида-ку ўзларининг битта қизлари бор бўлган. Лекин у қиз ўн етти ёшларида битта йигит билан қочиб кетган. Шундан сўнг ота-онаси қизни "оқ” қилишган. У қиз ўшандан буён қайтиб келмаган. Гап-сўзларга чидолмаган ота-она Камронларнинг қишлоғига келиб яшай бошлашган. Камрон бу ҳақда эшитмаганди...

Кунлари гоҳ илиқ, гоҳ салқин, гоҳо қуёшли, гоҳо паға булутлар бир зумда хўмрайиб шаррос ёмғир қуйиб беради. Мана шунақанги об-ҳаво Камроннинг саломатлигига таъсир қилди шекилли, бир зумда мазаси қочиб қолди ва касалхонага ётди. Қўшни палатада битта ўрта ёшли аёл ва битта қиз даволанаётган экан. Камрон улар билан танишиб, ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач, хонага врач кириб келди ва ҳалиги қизнинг ташхис варақаларини кўрсатди ва нималарнидир узоқ гаплашишди.

Айтишича, қизда оғирроқ касалнинг аломати бормиш. Бир пасдан сўнг врач чиқиб кетди. Ҳалиги қиз, чуқур ҳўрсинди-ю юм-юм йиғлай бошлади. У оғир дардга чалинибди.

Комрон:

- Синглим, неча ёшдасиз? – деб сўради. Қиз, ўн тўққизга кирганини, бундан уч йил бурун битта йигит билан қочиб кетиб, кейин у йигитнинг оилали эканлигини билгач, анча қийналгани-ни, хуллас, ҳамма дардларини тўкиб солди. Унинг ҳасратларини эшитиб ўтирган Камроннинг чин дилдан қизга раҳми келди. Ҳаттоки уни бу касалдан қутқариш учун, ҳамма нарсага тайёр эди. Раҳмдиллиги ўзига душман бўлишини билмаганди-да бояқиш. Камрон қизга савол нигоҳи билан қаради ва қандай дардлигини сўради. Латофат битта дориси борлигини, аммо бу дорининг пулини ўн йил ишласа ҳам тополмаслигини айтди.

Ўша кундан бошлаб, Камроннинг юрагига ғулғула тушди. Уни севиб қолдимикан, исми-жисмига монанд латофатли экан. Уни алдаган аблаҳни топсамми, тинч қўймасдим, деган ҳаёллар оғушида чуқур ўйга чўмарди ва кейинчалик бу қарашлари ўзгара бошлади. Камрон ҳаётга юзаки қараётганини тушуниб етди. Камрон касалхонадан чиқиши билан ҳалиги қизнинг айтган дорисини топиш пайига тушиб қолди. Ҳаттоки кечалари ҳам тиним билмай ишларди. Кунлардан бир куни Камрон йиққан пули дорига етмаслигини билди ва ичидаги шайтон уни йўлдан урди. Ўйланиб-ўйланиб, қўшниси бўлган ҳалиги чол ва кампирнинг битта-ю битта сигирини ўғирлашга қарор қилди...

Дорини сотиб олгач, Латофатга уни олиб бориб берди-ю лекин "бузоқнинг югургани сомонхонагача” бўлди. Чол ва кампир Камронни қаматмоқчи бўлди-ю, аммо Латофат уларнинг "оқ” қилган қизи эканлигини билгач, уни кечирди.

Бу қиз нима бўлса ҳам уларнинг фарзанди, Камрон уни тузатиш учун бу ишни қилди ахир. Қиз тузалди, аммо ота-она уни кечиришмади. Комрон эса савоб иш қиламан, деб гуноҳга ботди.

Қиссадан ҳисса шуки: инсон савобли, хайрли ишларни кўп қилиши керак аммо бу ишларни гуноҳ сўқмоғининг яқинига йўламасдан қилиши керак. Ота-онанинг дуоси – ҳар недан бебаҳо, муқаддас.

Зеро, ота-она рози – худо рози.

Азиза МАДРАҲИМОВА,

Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026