МУСТАФО ИМТИЁЗЛИ РАВИШДА ТАЛАБА БЎЛДИ
Мустақиллик мамлакатимиз спорт соҳасида янги ва ёрқин саҳифалар очди. Бунинг тасдиғини йигит-қизларимизнинг дунё миқёсидаги турли нуфузли спорт анжуманларида қўлга киритаётган улкан ютуқ ва натижалари мисолида бугун яққол кўрмоқдамиз.
Жорий йилнинг 12-14 март кунлари Сирдарё вилояти маркази – Гулистон шаҳрида спортнинг дзю-до тури бўйича 16-17 ёшдаги ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилган эди.
Мазкур мусобақада туманимизнинг иқтидорли спортчиларидан бири бўлган Мустафо Ўрозбоев ҳам фаол иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
У туман, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон миқёсидаги кўплаб мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Хусусан, 2017 йилдан шу даврга қадар ҳар йили спортнинг кураш, самбо, дзю-до турлари бўйича турли вазн тоифаларида ўтказилган мусобақаларнинг фахрли ўринлар соҳиби бўлди.
Мустафо спортда эришган ютуқлари учун Қорақалпоқ Давлат университетининг ҳуқуқшунослик йўналишига ҳеч қандай тест синовларисиз имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. Юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳамда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, катта ютуқларга эга бўлаётган ёш спортчининг келгусида яна янги марраларни эгаллашига, жамият равнақига муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.
Чарос Арслонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶