29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:45
Фан ва таълим 👁 290

ЎҚИТУВЧИЛАР СУЛОЛАСИНИНГ МУНОСИБ ВАКИЛИ

ЎҚИТУВЧИЛАР СУЛОЛАСИНИНГ МУНОСИБ ВАКИЛИ

Бугунги глобаллашув даврида ёш авлодни турли ахборот хуружлари, менталитетимизга ёт ғоя ва қарашлардан ишончли ҳимоя қилишнинг йўли – уларга мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ташкилотларида муносиб таълим-тарбия бериш, билимли ва маънавиятли қилиб вояга етказишдир.

Бежизга мактабларни мевали боғларга, устоз-муаллимларни боғбонларга ўхшатишмайди. Қутлуғ маскан – мактаб бағрига талпиниб келган мурғак боланинг эртага қандай инсон бўлиб вояга етиши устозларнинг саъй-ҳаракатларига боғлиқ.

Азизбек Жуманов ўрта мактабни тугатиб, ўқитувчи бўлиш орзусида олийгоҳ остонасига қадам қўйганида бу ҳақда кўп ўйлаган, машаққатли касбни танлаганини англар эди. Умр бўйи халқ таълими соҳасида меҳнат қилган, таниқли устоз, онаси Ҳамрохон Қосимова, раҳбарлик лавозимларида ишлаб, шу эл болаларининг камоли йўлида бор куч-ғайратини аямаган отаси Отабек Жумановларнинг далдаси унга куч бўлди. Низомий  номидаги педагогика олийгоҳининг физика факультетини битириб келиб, ўзи таълим олган 15-сонли мактабда фаолиятини бошлаганига ҳам мана 20 йилдан ошди.

Ўтган давр мобайнида Азизбек ихтисослик танлашда адашмаганини ўз фаолиятида исботлади. Ҳар йили  таълим берган ўқувчилари билимлар беллашуви, фан олимпиадаларида туман босқичларида ғолибликка эришиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида билимдон эканлигини намойиш этишмоқда. 2017-2018 ва 2018-2019 ўқув йилларида қаторасига икки йил фанлар олимпиадасида физика фанидан республика босқичида учинчи ўринни эгаллаган ўқувчиси Руслан Йўлдошев ҳозир олийгоҳ талабаси. Роҳатой Сафарбоева математика, Фарида Давлетова, Зеварой Бозорбоевалар эса ўзи билан бир сафда физика фанидан дарс беришаяпти.

Азизбек ўқитувчи ўз устида ишлаб, тинимсиз ўз билимини бойитиб, буни ёш авлод камоли йўлида сарфлаши керак, интилишдан тўхтаб қолмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Ўзи ҳам шунга интилади. Шунинг учун ҳам мактабдан бўш вақтларида ўқув марказида репетиторлик ҳам қилади. Ҳар йили туманимизнинг неча-неча ўғил-қизлари ундан таҳсил олиб, олийгоҳлар талабаси бўлишаяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Азизбек Жумановнинг оиласини ўқитувчилар оиласи дейиш мумкин. Унинг онасидан ташқари укаси, синглиси, тўнғич қизи ҳам ўқитувчи, бири талаба, ўғиллари эса мактаб ўқувчилари.

Ўқитувчилар сулоласини касб байрами – 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан қутлаб, эзгу тилакларимизни билдириб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026