12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:22
Спорт 👁 499

Амударёлик йога мураббийлари Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этди

Амударёлик йога мураббийлари Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этди

Бугунги кунда соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ва руҳий саломатликни мустаҳкамлаш масалалари жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай эзгу мақсадлар йўлида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган амударёлик профессионал йога мураббийлари — она-бола Гулчирой Каримова ва унинг қизи Фарангиз Жаббарбергенова нафақат туманимиз, балки бутун мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиб қайтишди.

Улар тарихда илк маротаба Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ўтказилган Йогасана бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиб, юртимиз вакиллари сафида муносиб натижаларни қўлга киритдилар. Бу эса Амударё тумани спорт ва саломатлик ҳаракати тарихида муҳим воқеа сифатида эътироф этилмоқда.

2026 йил 4-8 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги замонавий EKA Arena мажмуасида илк бор “World Yogasana Championship 2026” — Ёгасана бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада дунёнинг 60 дан ортиқ давлатидан 400 нафардан зиёд спортчи иштирок этиб, йога санъати ва спорт маҳорати борасида ўзаро беллашдилар. Ушбу чемпионат йогасананинг халқаро спорт тури сифатидаги нуфузи тобора ортиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашган Гулчирой Каримова ва Фарангиз Жаббарбергенованинг жаҳон ареналаридаги иштироки юртимизда, хусусан, Амударё туманида йога спортининг ривожланаётганидан далолат беради. Уларнинг ушбу муваффақияти ёшлар, айниқса, хотин-қизлар учун катта рағбат ва ўрнак бўлиб хизмат қилмоқда.

Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова туманнинг Навоий номли маҳалласида ташкил этилган йога клубига ташриф буюриб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, тажрибали йога мураббийлари Гулчирой Каримова ва Фарангиз Жаббарбергеновани Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки билан самимий табриклади.

Тадбир давомида она-бола мураббийларнинг юртимиз спорти ва хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари юксак баҳоланди. Шунингдек, келгусида йога спортини янада ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги вазифалар ҳақида фикр алмашилди.

Амударё туманида йога билан шуғулланишга қизиқаётган хотин-қизлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу борада профессионал йога мураббийи Гулчирой Каримованинг хизматлари алоҳида эътиборга лойиқ. У соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш йўлида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Мураббий ўз ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан Тўлқин овули, Навоий номли маҳалла ҳамда Қипчоқ шаҳарчасида хотин-қизлар учун йога клубларини ташкил этиб, юзлаб аёлларни соғлом ҳаёт сари етакламоқда. Ушбу клубларда нафақат жисмоний машқлар ўргатилади, балки соғлом турмуш маданияти, руҳий хотиржамлик ва ҳаётий фаолликни оширишга қаратилган машғулотлар ҳам мунтазам олиб борилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, йога инсон организмига кўплаб фойда келтиради. У мушаклар ва бўғимларнинг мослашувчанлигини оширади, қоматни тиклайди, қон айланишини яхшилайди, стресс ва руҳий зўриқишларни камайтиради. Айниқса, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳомиладорлик, оналик давридаги жисмоний ва руҳий ҳолатни яхшилашда йога машғулотлари муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кунда Амударё туманида ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Шубҳасиз, Гулчирой Каримова ва Фарангиз Жаббарбергенованинг халқаро майдондаги иштироки Амударё тумани учун катта фахрдир. Уларнинг меҳнати ва фидойилиги туфайли бугун кўплаб хотин-қизлар соғлом ҳаёт сари дадил қадам ташламоқда. Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган ютуқлар эса нафақат шахсий муваффақият, балки юртимизда йога спортининг ривожланиши, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026