12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:51
Жамият 👁 547

Амударёлик тадбиркор I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Амударёлик тадбиркор I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Жамиятда инсон қадрини улуғлаш, кўп йиллик ҳалол меҳнати билан эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган фахрийларни эъзозлаш юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан саналади. Шу мақсадда, жорий йилнинг 11 июль куни Нукус шаҳрида жойлашган "Оқ қуш" мажмуасида маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган "Уч авлод учрашуви" номли катта тадбир ташкил қилинган эди.

Мазкур тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, мамлакатимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ фахрийлар ҳамда турли соҳа вакилларининг ибратли ҳаёт йўлини алоҳида эътироф этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергенов, Ўзбекистон “Нуронийлар” жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси раиси Турсинбай Абдижаббаровлар иштирок этиб, Ватан равнақига салмоқли ҳисса қўшган бир қатор фахрийларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар.

Ушбу юксак мукофотга сазовор бўлганлар қаторида амударёлик фахрий нуроний, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал, маиший хизмат ва савдо ходими, тажрибали тадбиркор Турсунбой Аҳмедов ҳам бор. Узоқ йиллик самарали меҳнатларининг эътирофи сифатида у I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

85 ёшни қарши олган Турсунбой ота Аҳмедов ўзининг қалбидаги ёшларга хос ғайрат-шижоати, ҳаётга бўлган чексиз иштиёқи ва меҳнаткашлиги билан барчага ўрнак бўлиб келмоқда. Қаҳрамонимиз қарийб 40 йилдан буён “Манғит” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келади. Эътиборлиси шундаки, дастлаб фақатгина 4 турдаги маиший хизмат кўрсатиш билан ўз фаолиятини бошлаган ушбу жамият, бугунги кунга келиб аҳолига кенг қамровли хизматларни тақдим этаётган йирик марказга айланган. Жумладан, масканда маиший техника таъмири, пайвандлаш, темирчилик, вулканизация, сартарошлик ва тикувчилик каби кўплаб йўналишларда аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Ушбу корхона нафақат аҳолининг узоғини яқин қилувчи хизмат нуқтаси, балки кўплаб инсонларни иш билан таъминлаган, касбга меҳр уйғотувчи ва устоз-шогирд анъаналарини ўзида мужассам этган чинакам мактабдир.

Турсунбой отанинг юксак раҳбарлик салоҳияти ва билимдонлиги туфайли корхонада меҳнат қилаётган ҳар бир мутахассис ўз соҳасининг етук устасига айланган. Хусусан, жамиятда фаолият юритувчи сартарош Шуҳрат Бозорбоев Ўзбекистон Сартарошлар Ассоциацияси томонидан ўтказилган кўргазмада фаол иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритгани сўзимизнинг яққол исботидир. Шунингдек, бугунги кунда Турсунбой отанинг невараси Асадбек ҳам бобосининг касбини давом эттириб, сартарошлик йўналишида халқимизга сидқидилдан хизмат қилмоқда. У ҳар бир ишни пухта ва сифатли бажаришга интилиб, корхонада ижрочи директор вазифасини ҳам масъулият билан бажариб келмоқда. Бундан ташқари, Турсунбой ака барпо этган ушбу бинода кўплаб тадбиркор ва ишбилармонлар ўз бизнесларини юритиб, эл-юрт манфаати йўлида меҳнат қилмоқдалар.

Қаҳрамонимизнинг энг гўзал фазилатларидан бири унинг саховатпешалигидир. У доимо эҳтиёжманд ва муҳтож инсонларга яқиндан кўмак бериб, қўлидан келган ёрдамини ҳеч қачон аямайди. Айниқса, 2020 йилда, коронавирус инфекцияси кенг тарқалган мураккаб даврда ўзининг Умра зиёрати учун жамғариб қўйган маблағини кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш йўлида эҳсон қилгани Турсунбой отанинг қалби қанчалик кенг ва меҳрга тўла эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Турсунбой ота Аҳмедов доимо замон билан ҳамнафас яшаб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни қизғин қўллаб-қувватлайди ва юрт розилигини ўзининг энг улуғ мақсади деб билади. Унинг узоқ йиллик ҳалол меҳнати ва фидойилиги эвазига яратган умр боғи бугунги кунга келиб ўзининг ширин меваларини бермоқда. Ушбу баракали боғдан нафақат унинг фарзандлари ва неваралари, балки бутун эл-юрт баҳраманд бўлмоқда. Унинг бой ҳаётий тажрибаси ва меҳнат йўли билан танишган ҳар бир инсон бу табаррук нуронийдан, албатта, чексиз куч ва ибрат олади.

Фурсатдан фойдаланиб, Турсунбой ота Аҳмедовни давлатимизнинг юксак ишончи – I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан табриклаб, доимо унинг амударёлик тадбиркорларга ўрнак бўлиб юришига тилакдошмиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026