Тил – миллатнинг кўрки
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига бу йил 31 йил тўлди. Республикамизнинг барча таълим масканлари қаторида бизнинг 48-сонли умумтаълим мактабимизда ҳам ушбу сана муносиб нишонланди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Сардор Ражабов, Моможон Матмуродовалар раҳбарлигида тайёрланган бадиий кечалар, тадбирлардан ташқари бошланғич синфларда “Тил байрами”га бағишлаб байрам кечалари, тадбирлар ўтказилди.
Мактабнинг 3-синфда ўтказилган тадбир “Тил – миллатнинг кўрки” деб номланди. Бу тадбирга муносиб тайёргарлик кўрилганлиги тадбир давомида намоён бўлди. Ўқувчилар икки жамоага бўлиниб, тилимизга бўлган эҳтиром ва ҳурматини фахр билан ифода этди. Aйниқса, 2-синф ўқувчилари томонидан “Она тилим, жону дилим” мавзусида ўтказилган байрам тадбирида ҳам она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром яққол акс этди. Тилимизнинг нақадар гўзал эканлигини саҳна кўринишлар, тез айтиш-у ҳикматли сўзлар, шеърлар орқали кўрастиб берилди.
Тадбирда намойиш этилган саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар, ифодали ижро этилган шеърлар ўқувчилар дилидаги она тилимизга бўлган фахру-ифтихорни янада юксалтирди ва кўтаринки руҳ бағишлади.
Ҳалима Утаганова, 48-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶