14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:22
Жамият 👁 274

2020 йил сарҳисоби ва 2021 йил режалари

2020 йил сарҳисоби ва 2021 йил режалари

Раҳматулла МАТҚУРБОНОВ, туман Халқ таълими бўлими мудири:

Ёш авлоднинг умумий ўрта таълим мактабида қандай ўқитилиши – ўқитувчиларнинг билими ва касб маҳоратига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шунинг учун ҳам таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, ўқитувчиларнинг ўз устларида ишлаб, салоҳиятини юксалтириб боришларига, болаларга сифатли таълим берилишига улкан эътибор қаратилмоқда.

Туманимизда ҳам ёш авлоднинг  жаҳон андозалари даражасида замонавий билимларни эгаллаши, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг салоҳиятини юксалтириш учун турли семинар-тренинглар, тадбирлар ўтказилмоқда, касбига масъулияти оширилмоқда.

Шунингдек, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, меҳнатлари рағбатлантирилмоқда ва мавқеи юксалишига эришилмоқда.

Ўқувчи-ёшларнинг қунт билан ўқиб, маърифатли, маънавиятли бўлиб, камол топишига ғамхўрликлар тобора кучайтирилаяпти.

Якунланаётган йилда 40-сонли ва 4-, 18-, 36-, 41-, 51-сонли мактабларнинг том қисми, иситиш тизим-лари таъмирланиб, ёғоч ромли деразалар пластик ромли деразаларга алмаштирилмоқда. Бу ишлар мазкур мактабларда ўқувчиларнинг қулай шароитларда таълим-тарбия олишини таъминлайди.

Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ёш авлод камолига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Маълумки, таълим ва тарбия инсон камолоти ва миллат равнақининг асосий шартидир. Ана шундай юксак талабга муносиб бўлиш бурчи ва масъулияти билан меҳнат қилаётган туманимиз таълим тизими ходимларини, халқимизни кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклайман, юртимиз тинч-осойишта бўлсин!

 

Фахриддин АБДУЛЛАЕВ, туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасини вақтинча бажарувчи:

Якунланаётган йилда дунё халқлари қатори бизнинг юртдошларимиз ҳам оғир синовларни бошидан кечирди. Коронавирус пандемияси, кетма-кет юз берган табиий офатларга қарши курашда халқимизнинг мустаҳкам ҳамжиҳатлиги, меҳр-оқибати, сабр-матонати яққол синовдан ўтди.

Айниқса, коронавирус пандемияси кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, жиловлашга эришиш борасида  олиб борилган оқилона чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда вазият барқарорлашгани барчани қувонтиради, ўз жонини хатарга қўйиб, беморларга шифо улашган тиббиёт ходимларига эл меҳри юксалди.

Жорий йилда туманимиз аҳолисини коронавирусдан ҳимоя қилиш ва даволаш ишларига, тиббиёт ходимларининг шахсий ҳимояси учун жами 707 млн. 906 минг 867 сўм пул маблағи сарфланди. Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадларига 1 млрд. 344 млн. 541 минг сўм маблағ инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан тўланди.

Давлатимизнинг бунингдек ғамхўрлигини ҳамма билиши керак. Бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги 6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги барча тиббиёт муассасалари орқали бирламчи ёрдам тизимида жами 87 та бригада ташкил этилиб, аҳоли хатловдан ўтказилмоқда. Ҳар бир бригадага 1 нафар умумий амалиёт шифокори, 4 нафар патронаж ҳамшираси бириктирилган ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Шунингдек, аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаоллигини ошириш борасида тарғибот-ташвиқот олиб борилаяпти. Боиси, эл соғлиғи – улкан бойлик.

 

Саида СОДИҚОВА, туман Мактабгача таълим бўлими мудири:

Ҳозирги кунда туманда 50 та  давлат, 4 та давлат-хусусий шериклик асосидаги ва 54 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ушбу ташкилотларда жами 420 та гуруҳлар мавжуд бўлиб, асосий гуруҳлар 250 та, қисқа муддатли гуруҳлар 160 та, мажбурий бепул бошланғич таълим гуруҳлари эса 10 тани ташкил қилади.

Ушбу ташкилотларга қамраб олинган болалар сони 10052 нафарни, яъни 16682 нафар мактабгача ёшдаги болаларнинг 60,2 фоизини ташкил қилади. 

2020 йилда Кипчоқ овулида жойлашган 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида инвестиция дастури асосида реконструкция ҳисобидан янгидан қурилиш ишлари бажарилди. Тош ёп овулида жойлашган 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиали 2020 йил инвестиция дастури асосида реконструкция ишлари ҳисобидан умумий қиймати 2 млрд. 750 млн. 210 минг сўмлик янги 90 ўринли бинонинг қурилиш ишлари якунига етай деб қолди. Бундан ташқари, Ойбек маҳалласида жойлашган 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида инвестиция дастури асосида реконструкция қилиш ишлари бошланган бўлиб, қурилиш ишлари 2021 йил январь ойида якунига етказилиши режалаштирилган.

2020 йил якунига қадар 24 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида тезкор оптик толали интернет тармоғига улаш ишлари якунига етказилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 204-сонли буйруғига асосан туман давлат МТТ лари 48 та замонавий ноутбуклар билан таъминланди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарорига асосан тумандаги 8 та мактабгача таълим ташкилотида 10 та мажбурий таълим гуруҳлари ташкил этилди.

Йил якунига қадар мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 63,3 фоиз (10560 нафар) ташкил қилиши кутилмоқда. Болажонлар бахтиёр ва шодон улғайиши учун бор куч ва ғайратимизни сафарбар этамиз.

Барчага Янги йил қутлуғ бўлсин!

 

Шуҳрат ЮСУПОВ, туман Маданият бўлими мудири:

Ҳар қандай давлатнинг мавқеини ундаги маданият, маънавият ривожи белгилайди. Бизнинг соҳамиз ана шу мақсадларга хизмат қилаётганидан мамнунман.

Туман Маданият бўлими  тасарруфида 7 та Маданият марказлари, 3 та Халқ жамоалари, 2 та Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 1 та Маданият ва истироҳат боғи, 1 та махсус кўзи ожизлар кутубхонаси мавжуд.

Маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли  миллий маданиятимизни ривожлантириш, аҳолига намунали санъат, кутубхона хизмати кўрсатиш, кенг жамоатчилик орасида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва умрбоқий  анъаналаримизни тарғиб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига эришиш борасида ибратга лойиқ ишлар қилинаяпти. Маданият марказларимиздаги 20 дан ортиқ ҳаваскорлик тўгаракларида 250 нафардан ортиқ ёшлар санъат сирларини ўрганиб, иқтидорини юксалтирмоқдалар. Шунингдек, ёшларни санъатга кенг жалб этиш мақсадида жорий йилда қўшимча мақом, саҳна цирки, аския, овоз ёзиш, рақс, бахшичилик, масхарабозлик санъати бўйича ҳам тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

Бўлимимиз маъмурий биносида бажарилаётган 2 млрд. 500 млн. сўмлик  капитал реконструкция ишлари поёнига етай деб қолди. Натижада томошабинларга турли дастурлар намойиш этиш учун янада қулай имкониятлар, ходимларимизнинг унумли ишлашларига шароитлар яратилади. Ана шундай хайрли ўзгаришлар билан  жорий йил туман Маданият бўлими ходимлари учун унутилмас йил бўлиб қолади.

 

Дилфуза АБДУЛЛАЕВА, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича Босув МФЙ раиси ўринбосари:

2020 йил халқимиз учун оғир синовлар йили бўлди. Лекин шундай бўлсада, бизнинг Босув маҳалламиз аҳолиси ҳар бир масалага ҳамжиҳатлик билан ёндашиб, муаммоларни биргаликда ҳал қилишди.

Пандемия шароитида ҳам ҳудудимиздаги фермер хўжаликларида пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштирилди. Аҳоли томорқа ерларининг деярли барчасида халқимиз эҳтиёжи учун етарли ҳосил йиғиб олинди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, оилавий низоларнинг олдини олиш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ҳудудимизга масъул бўлган профилактика инспектори, маҳалла фаоллари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилгани боис, 2020 йил давомида оилавий ажрашишлар умуман кузатилмади. Маҳалламиз ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан кўпчилиги ОТМларга ўқишга киришди. Буларнинг барчаси бизга қувонч бағишлайди.

Мен халқимизга янги 2021 йил янада омадли келишини тилайман.

 

Музаффар Ортиқов, “Зафарбек Шеримматов” фермер хўжалиги раҳбари:

Деҳқон учун йилнинг барча фасллари қайноқ меҳнат дамлари билан кечади. 2020 йил хўжалигимиз ишчилари учун муваффақиятлар йили бўлди, десам ҳеч муболаға қилмаган бўламан. Муҳими, биз пандемия хавфидан ваҳимага тушмадик. Эрта баҳорда 33 гектар ерга сифатли қилиб чигит экдик. Ғўза парвариши даврида барча агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилгани боис, кузда юқори ҳосил етиштирилди ва 88,5 тонналик хирмон бунёд этилди. Бу борадаги шартномавий режани 107 фоизга уддаладик. Шунингдек, буғдой хирмонимиз ҳам сарбаланд бўлди. Давлатга 48 тонна буғдой етказиб берилди. Пиллачилик соҳаси бўйича ҳам режамиз 100 фоиз адо этилди. Бундан ташқари, 9,8 тонна шоли ҳосили олдик. 2020 йилда жами даромадимиз 507 млн. сўмни, олинган соф фойда эса 156 млн. сўмни ташкил этди.

Айни пайтда 2021 йилги қишлоқ хўжалик экинларидан ҳам юқори ҳосил етиштириш мақсадида қишги дала ишларини олиб бормоқдамиз. Мақсадимиз, ҳалол меҳнатимиз билан халқ фаровонлигини, моддий манфаатдорлигини оширишга ўз ҳиссамизни қўшишдир.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз халқини, барча юртдошларимизни янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Истагим, янги йил халқимизга фаровонлик, тинчлик ва бахт-саодат олиб келсин!

 

Ойимжон Ўрозалиева, Беруний МФЙда истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси:

Меҳнат фаолиятимнинг асосий қисми туманимиздаги йирик қурилиш ташкилотида қурувчи-муҳандис вазифасида ишлаш билан ўтган. Жуда мураккаб вазиятларга дуч келардик. Бирон бир қурилиш объектини режага киритиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш қийин кечарди. Лойиҳа ҳужжатлари тайёр бўлгач, объект қурилишини собиқ иттифоқ томонидан бошқариладиган “беш йиллик режа”га киритиш учун елиб-югуришлар  бошланарди.

Бугунги кунда тобора чирой очиб бораётган туманимиз қиёфасида мустақиллик даврининг халқпарварлик сиёсати яққол акс этиб турибди. Минг шукур, халқимиз ҳаёти тобора фаровонлашиб бормоқда. Амударё телевидениеси орқали халқ депутатлари туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисидаги ахборот ва туманимиз ҳокими С.Йўлдашевнинг туман аҳолисига Мурожаатини қувониб тингладим. Гарчи глобал тус олган пандемия бутун дунё иқтисодининг пасайиб кетишига сабабчи бўлган бўлса-да, туманимизда таълим-тарбия, қурилиш соҳаларига жуда катта миқдордаги маблағлар ажратилаётгани, яна янги-янги лойиҳалар режалаштирилаётганидан билдимки, туманимиз қиёфаси 2021 йилда янада гўзаллашади.

Биз кексалар ана шундай эзгу ишларда ёшларга ҳамиша қўл-қанот бўлишга интиламиз, доимо дуодамиз. Нафақа пулларимизни уйимизгача олиб келиб беришаяпти, “Тоза ҳудуд” ДУК ишчилари кўчаларимизни саранжом-саришта қилиб қўйишибди. Маҳаллаларимиз, хонадонларимиз файзга тўла.

Мен ушбу қутлуғ кунларда барча юртдошларимизни Янги йил билан чин дилдан табриклайман, барчага соғлик-омонлик тилайман.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019