30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 08:08
Жамият 👁 247

2020 йил сарҳисоби ва 2021 йил режалари

2020 йил сарҳисоби ва 2021 йил режалари

Чоршам Тожимуродов, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори.

Якунланаётган йил бизнинг Болалар-ўсмирлар спорт мактабимиз мураббийлари ва тарбияланувчилари ҳаётида ҳам ўчмас излар қолдирди.

Йил мобайнида спортнинг 18 та туридан машғулотлар ҳозирги давр талабларига тўлиқ жавоб берадиган татами, бокс ринг, спорт тренажёрлари ва асбоб-ускуналар билан  тўлиқ таъминланган залларда, майдончаларда кўтаринки руҳда ўтказилди. Натижада туманимиз спорт шарафини юксалтирадиган кўпгина ютуқларга эришдик. Йил мобайнида спорт мактабимизнинг ўзида 35 марта турли мусобақалар ўтказилди. Ўзбекистон чемпионат ва кубокларида 3 та олтин, 17 та кумуш, 15 та бронза медаллари қўлга киритилди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда спорт мактабимизнинг дзю-до жамоаси 1-ўринни, таэквандо-WTF жамоаси 2-ўринни, бокс жамоаси 1-ўринни, ўзбек жанг санъати жамоаси 1-ўринни, муайтай жамоаси 1-ўринни, футбол жамоаси ҳам 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Мамлакат миқёсида ўтказилган мусобақалар ғолиб ва совриндорлари сафи ошаётганидан хурсандмиз.

Яна бир муҳим янгилик: спорт мактабимизнинг футзалчи қизлари Қорақалпоғистон чемпионатида 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон терма жамоаси номидан яқинда Тошкент шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган қизлар орасида ўтказилган мусобақада фахрли иккинчи ўринни эгаллаб  қайтишди.

Янги йил ҳамма учун ютуқларга тўла йил бўлиб келсин!

 

Гулшод Собирова, Тошёп овул фуқаролар йиғини раиси:

Овулимиз 4-сектор ҳудудига киради. Президентнинг  туманимиздаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Ражабов ҳамда туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи А.Сейитов сектор раҳбари сифатида овулимиз аҳолиси ҳаётига оид муаммоларни ҳал этиш борасида доимий ҳамкоримиз ҳисобланади. 2020 йил давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни аниқлаш ва ижобий ҳал қилиш, уйма-уй юриб, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада оилавий ажрашишлар бўлмади.

Овулимизда “Кичкинтой”, “Муродбек”, “Зебо Қиличбой” оилавий МТТлар барпо этилиб, жажжи болажонларни ўз бағрига олди. Сектор раҳбари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими саъй-ҳаракатлари билан ҳудудимизда яшовчи эҳтиёжманд аёллардан бири Л.Дўсчоновага 2 хонали уй олишида кўмаклашилди, йил давомида овулимиз хонадонларидан 9 тасида иссиқхоналар ташкил этилди. Натижада мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи аёллар бандлиги таъминланди.

Кам таъминланган оилалар иқтисоди яхшиланди, тадбиркор аёллар сафи ошди. Ҳудудимизда иссиқ нон пишириш цехи ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратилди.

Овулимиз аҳли 2020 йилни аҳиллик, ўзаро меҳр-оқибат ҳамда меҳнатсеварлик билан ўтказишди. Пандемия шароитидаги чекловлар, карантин қоидаларига қатъий амал қилган халқимиз 2021 йилни янги орзу-ниятлар билан қарши олишмоқда.

Янги йил халқимизга бахт ва шодлик бахш этсин, дейман.

 

Замира САПАРОВА, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экология партияси фаоли:

Тарихдан жой олаётган 2020 йил биз шифокорларнинг ҳаётида ўзининг оғир ва мураккаб синовлари билан чуқур из қолдирди.

Мен Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ҳамда Қангли ҚВП раҳбари сифатида доимо халқ орасидаман. Аҳоли ва сайловчилар билан учрашувларда мамлакатимизда чинакам соғлом турмуш тарзини қарор топширишда, инсонларнинг ҳаёт давомийлигини таъминлашда атроф-муҳитнинг саранжом-саришталиги, кўкаламзорлаштириш ишларининг  ниҳоятда муҳимлиги ҳақида кўпроқ суҳбатлашаман.

Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши фаоллари она табиатни асраб-авайлаш, уни янада бойитиш, табиий ўрмонзорлар ҳудудларини кенгайтириш, аҳолининг  экологик маданиятини ошириш борасида кенг қамровли ишларни амалга оширишмоқда. Хусусан, туманимиздаги йирик ирригация тармоқларининг тозалигини таъминлаш, каналларнинг муҳофаза ҳудудларидаги табиий дарахтзорларнинг ноқонуний кесилиб кетишига йўл қўймаслик, ноқонуний ов қилиш, турли чиқиндилар билан атроф-муҳитга, айниқса, тупроқ экологиясига зарар етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида аҳоли ва ёшлар ўртасида тез-тез тушунтириш ва тарғибот учрашувлари ўтказилиб, атроф-муҳит муҳофазаси мавзусидаги буклетлар тарқатилмоқда.

Мен фурсатдан фойдаланиб, азиз юртдошларимизни янги 2021 йил билан чин дилдан табриклайман.

 

Отабек РАҲИМБОЕВ, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби, Қорақалпоқ Давлат Университетининг география ва табиий ресурслар факультети 4-босқич талабаси:

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга жуда катта имкониятлар яратилган. Мана шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар кўп.

Мен ҳам ана шундай интилувчан ёшлар қаторидан муносиб жой олиш учун ҳаракат қиламан. Тарихга муҳрланган 2020 йил мен учун жуда омадли келди.

Фақат 2020 йилнинг ўзида 12 та турли даражадаги кўрик-танловларда иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олдим.

2020 йилнинг 3 февраль куни “Йил талабаси-2019” республика танловида “Йилнинг энг фаол блогер талабаси” номинацияси бўйича фахрли 3-ўрин соҳиби бўлдим, бундан бошқа 20га яқин танловларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкиллаштириб, ўзим қатори ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишига ўз улушимни қўшдим.

Шунингдек, Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги олдидан Президентимиз Қарори билан “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлдим. Бу менга жуда кутилмаган совға бўлди. Бу мукофот менинг ўқишда, ижодда ва жамоат ишларида эришаётган ютуқларим учун эмас, балки келажакда мамлакатимизнинг ривожланишига танлаган соҳамда ўз улушимни қўшиш учун берилган бир имконият деб биламан ва, албатта, бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026