29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:23
Фан ва таълим 👁 284

КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИ ЁШЛАРНИНГ ҲАЁТДА ЎЗ ЎРНИНИ ТОПИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИ ЁШЛАРНИНГ ҲАЁТДА ЎЗ ЎРНИНИ ТОПИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Мамлакатимиз жами аҳолисининг 60 фоизга яқинини ёшлар ташкил этади. Уларнинг  салмоқли қисмини мустақил ҳаёт остонасига етган, келажаги учун бирор касб–ҳунарни эгаллашни ният қилган ва орзу истаклари йўлида муҳим қадам ташлайдиган ёшдаги юртдошларимиздир. Амударё туманининг ана шундай ёшлари учун 2-сонли касб-ҳунар мактабининг очилиши жуда қўл келди. Касб-ҳунар мактаби Халқаро таснифлагичнинг учинчи даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаси сифатида янгидан ташкил қилинган бўлиб, умумтаълим муассасаларининг 9-синфларининг битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида фаолият юритади.

Ушбу касб-ҳунар мактабида айни кунда 183 нафар ўқувчиларга 6 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари ва 33 нафар тажрибали педагоглар умумий таълим асосларини ва касб-ҳунарни пухта ўргатишга ҳаракат қилмоқдалар.Муассасада ўқувчиларни 5 та йўналиш – автомобилларни таъмирлаш чилангари, тикувчилик, пайвандловчи, сув ва газ истеъмол назорати  оператори, ошпаз-қандолатчи  касбларига ўқитиш йўлга қўйилган ва бошланғич касб маҳоратини, кўникмасини эгаллашлари учун  олган билимлари амалий машғулотлар билан мустаҳкамлаб борилади.

Муассасада ўқувчиларнинг ўзлари танлаган ихтисосликни пухта эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган. Улар дарсдан ва амалий машғулотлардан бўш вақтларида  967та бадий, 197та  сиёсий, 5836та махсус адабиётлар, 21 минг 723  та дарсликлар,  жами 28 минг 723 та китоблар фондига эга ахборот кутубхона марказида ўз билимларини ошириш учун ўқиб-ўрганадилар. 12 та компьютер жамланмасига эга, интернет тармоқларига уланган электрон кутубхона ҳам мавжуд. Ўқувчилар бу ерда 672 та бадий  китобларни, электрон дарсликларни ўқиб, ўзларига керакли билимларни олишлари мумкин. Ўқувчиларнинг яратилган имкониятлардан қандай фойдаланаётганликларини назорат қилиш мақсадида гуруҳлар раҳбарлари улар билан тез-тез замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллай олиши даражасини текшириб, бадиий китоблардан олган таассуротлари хусусида суҳбатлар ўтказиб турадилар. Булардан ташқари одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, жамоат жойларида ўзини тутиш, дўстлик мавзуларида ҳам очиқ мулоқотлар ташкил этиб туришга эътибор берилмоқда.

Замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни пухта эгаллаш – давр талаби. Шундан келиб чиқиб, ўқувчилар саводхонлигини ошириш мақсадида мактабда 16 та компьютер жамланмаси мавжуд компьютер синф хонаси ташкил этилган ва доимо ўқувчилар билан гавжум бўлади.

Мактабда кимё, физика, биология фанлари лаборатория хоналари жиҳозланиб, амалий дарс машғулотлари ўтилмоқда.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида касб-ҳунар мактабида фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Умумтаълим фанларидан рус тили, ёш филолог, тарихшунос, математика, физика тўгараклари, касбга ўргатиш бўйича тикувчилик, пайвандловчи, ёш мухандис, ёш техник, автомобиль таъмирловчи, моҳир ошпаз тўгаракларида машғулотлар мунтазам олиб борилмоқда.

Шунингдек, касб-ҳунар мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича Юртбошимиз белгилаб берган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида тасвирий санъат, ёшларни чақириққа тайёрлаш, шашка, шахмат, волейбол, стол тенниси, футбол, китобхонлик тарғиботи, ораста қизлар тўгараклари ташкил қилинган бўлиб, уларга жами ўқувчиларнинг 80 фоизи қамраб олинган.

Касб-ҳунар мактабида ўқувчиларнинг олган билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш учун ўқув устахоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Автомобилларни таъмирлаш чилангари касби бўйича “Нексия” русумли автомобиль макети, “Матиз” русумли автомашина двигатели ҳамда автомобиль диагностика жиҳозлари мавжуд. Тикувчилик касби бўйича устахона эса маҳаллий бюджет ҳисобидан 33 та замонавий тикув машиналари билан таъминланган бўлиб, ўқувчиларнинг амалиёт ўташларига хизмат қилади.

Пайвандловчи касбини эгаллашга қарор қилган ўқувчилар электр ҳамда газ воситасида пайвандлаш жиҳозлари билан яқиндан танишиб, уларнинг ишлатиш бўйича илк кўникмаларга эга бўлмоқдалар. Сув, газ истеъмоли назоратчи-оператори касби бўйича таълим олаётган ўқувчилар эса Германиядан 130 минг евро миқоридаги маблағ эвазига келтирилган жиҳозлар ёрдамида ўқув-амалиёт машғулотини ўтайдилар. Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан келтирилган нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган печлар ёрдамида ошпаз, қандолатчи касбларига ўқиётган ўқувчилар ҳам тегишли мутахассисликлар бўйича ҳунарларни пухта эгаллашга интилмоқдалар.

Шуниси эътиборлики ўқувчиларнинг амалиёт машқлари давомида тайёрлаган уй-рўзғор буюмларини, ҳар хил русумдаги темир эшик ва дераза ромларини, ҳунармандчилик маҳсулотларини, шунингдек, пиширган нон ва нон маҳсулотларини туманимиз бозорларида сотиш ҳам йўлга қўйилган. Бунинг натижасида ўқувчиларда ўз меҳнати орқали пул топиш, ҳаётини фаровон қилишга интилиш кўникмалари шакллантирилади. Айниқса, ошпаз-қандолатчи, тикувчилик йўналишларида таълим олаётган ўқувчилари ўз меҳнатлари маҳсулининг харидоргир бўлаётганидан жуда хурсанд. Бу билан улар ўзлари танлаган касб-ҳунар маҳоратини эгаллабгина қолмай ота-онасига, оиласига моддий кўмакчи ҳам бўлишаяпти.

Мамлакатимизда ёш-авлод камолоти йўлида давлатимизнинг ғамхўрлиги натижаси сифатида ташкил этилган касб-ҳунар мактаблари қатори ташкил этилган туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби келгусида уларнинг касб-корли бўлиб, эл-юртимизга ҳалол хизмат қилишига замин яратади.

Ўзбекистон Республикаси Вазир Маҳкамасининг тегишли Қарорига мувофиқ 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия ҳамда 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланиши назарда тутилган. Келажакда бу ғамхўрликлар туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ҳам  ўзининг ижобий натижаларини кўрсатади. Кўплаб ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топшига хизмат қилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026