29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:22
Фан ва таълим 👁 263

“Эл деса Навоийни...”

“Эл деса Навоийни...”

Халқимиз буюк олим, даҳо шоирларни офтобга қиёслаши бежиз эмас. Офтоб оламни ўз нурлари ила ёритганидай, шоирлар ҳам, фозил-у фузалолар ҳам одамлар кўнглини илм нури билан  чароғон этади.

Мумтоз адабиётимизнинг буюк намояндаларидан бири, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ўзининг ўлмас асарлари билан халқимиз қалбига нур, зиё бағишлади, мамлакат обод, халқ фаровон бўлмоғи учун курашди.

Навоий асарларининг ўқувчига берадиган маънавий қуввати шунчалик кучлики, уни қайта-қайта ўқигани сайин мазмун-моҳиятини чуқур англайверади, ҳар сафар худди янги асар ўқигандек таассурот олаверади.

Мамлакатимизда ҳар йили февраль ойида улуғ мутафаккир  шоир бобомиз туғилган куни муносабати билан унинг адабий меросини тарғиб этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, навоийхонлик кечалари ўтказилади.

Сана муносабати билан Манғит шаҳридаги 36-сонли мактабда ҳам “Шамс ул-миллат”, яъни “Миллат қуёши” дея ардоқланувчи Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган “Эл деса Навоийни...” дея номланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган ушбу тадбирни мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Умида Жуманиёзова, Саида Юсупова, Наргиза Ўталова, Эътибор Бобожонова, Дилноза Қурбониёзова, Гулнора Собирова, Муҳайё Каримова, Насиба Каримовалар ҳамкорликда тайёрлашди.

Тадбирда мактабнинг она тили ва адабиёти фанига қизиқувчи 3-11-синфлари ўқувчилари иштирок этишди.

Буюк мутафаккир шоир ҳаёти ва ижоди, унинг адабий меросини ўрганишнинг аҳамияти ҳақида маъруза ўқилганидан сўнг, саҳнага ўқувчилар чиқиб, шоир ғазаллари, рубоийларидан намуналар ижро этишди. Саҳнада икки ўспирин йигит - мир Алишер ва Ҳусайн Байқаро образларининг ўқувчилар ижросидаги талқини жуда маҳорат билан ижро этилди. Бири энди шаклланиб келаётган буюк шоир, бири Хуросоннинг бўлажак ҳукмдори Ҳусайн Байқаронинг ўзаро дўстлик  муносабатларини, Ҳусайн Байқаронинг  дўсти ижодига нечоғлик ҳурмат билан қараши ва ижодини завқ билан тинглаши, олқишлаши жуда ёрқин ифода этиб берилди. Шунингдек Алишер Навоий асарлари асосида  тайёрланган саҳна кўринишлари ҳам томошабинларга жуда манзур бўлди, ўқувчиларни Навоий ижодини яна ҳам чуқур ўрганишга рағбатлантирди.

Тадбир сўнгида мактаб раҳбарияти томонидан фаол қатнашган ўқувчиларга, ўқитувчиларга миннатдорлик билдирилди.

Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди фақат ўзбек адабиётидагина эмас, жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўрин тутади. Унинг лирик, эпик ва фалсафий асарлари ХV аср адабиётида чуқур из қолдирди, жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан жой олди.

У ўзи яратган асарлари билан асрлар оша мангу яшайверади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026