29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:33
Жамият 👁 105

Навоийни англаш сари…

Навоийни англаш сари…

Ижтимоий тармоқларда бир хабар ўқиб қолдим. Унда айтишича, мактабгача таълим ташкилотида Алишер Навоий бобомизнинг суратини чизиш бўйича катта тарбияланувчилари билан машғулот ўтказилган экан. Машғулотхонага Навоийнинг бир неча нафар рассомлар томонидан чизилган суратлари қўйилган ва болажонларга шулар асосида мустақил равишда сурат чизиш топширилган.
Очиғини айтсам, болажонлар чизган суратларни томоша қилиб, шу мурғак норасидаларнинг кўнглида ҳам улуғ шоирга ҳурмат-эҳтиром туйғулари уйғонганини ҳис қилгандай бўлдим, ўзимда йўқ қувондим. Навоий даҳосини англашга бўлган интилишлари кун келиб уларнинг кўнглида улуғ бобокалонига муносиб бўлишдек эзгу ниятлар уйғонишига асос бўлса, ажаб эмас.
Мана, орадан шунча вақт ўтса ҳамки, Алишер Навоий яратган эски ўзбек, форс тилларидаги асарлар барча туркий халқлар учун, дунё халқлари учун бебаҳо маънавий хазина сифатида ўрганилмоқда. Ҳар сатри одамлийликдан, одоб-ахлоқ, тарбия, илмни қадрлаш, ўрганишга даъват этиш, тўғрисўзлик, ҳалоллик, вафо-садоқат, дўстлик каби юксак инсоний фазилатлардан сабоқ берувчи турли жанрлардаги асарлари севиб мутолаа қилинмоқда, маънавий озиқ бермоқда. Ўзининг:
Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами
дея ёзганидай, Алишер Навоий сермаҳсул ижодкор бўлибгина қолмай давлат арбоби сифатида ҳам эл-юрт ғамида яшади, халқ дардини ўз дарди деб билди, юрти тинч, фаровон бўлмоғи учун курашди. Ўз даврида илм-фан ривожи учун фидойилик қилди, қанчадан-қанча ёш шоирлар, тарихчилар, рассомлар, табиблар илм аҳлларига раҳнамолик қилди, эл маъмурлиги учун курашди.
Шу боисдан ҳам Навоий адабий меросини, ҳаётий фаолиятини ўрганишга улкан эътибор қаратилмоқда. Ҳар йили улуғ адиб дунёга келган кун муносабати билан республикамиз бўйлаб Навоийхонлик кечалари маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Бироқ беназир истеъдод соҳибининг табобатга доир асарларига, фаолиятига унчалик кўп эътибор берилмайди.
Маълумки шарқ табобати жуда қадимий тарихга эга. Шу борадаги билимларни умумлаштириб, ўз тажрибалари билан бойитиб, янги босқичга олиб чиққан Абу Али Ибн Сино касалликлар белгилари ва уларга даво чораларини, тавсияларини назм услубида ҳам баён қилган.
XV асрда ва XVI асрнинг биринчи ярмида халқ табобати жуда яхши ривожланган ва ўша давр табиблари тиббий асарларини назмда ифодалашда ҳам самарали ҳаракатлар олиб боришган.
Ўша даврда мадрасаларда диний ва дунёвий илмлар қатори табобатдан ҳам сабоқ берилган. Табобатдан Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асари чуқур ўрганилган, ҳудудлардаги доривор гиёҳлар билан талабалар таништирилиб, улар ёрдамида даволаш йўллари ҳақида маълумот берилган.
Бу доғи топмагунча ҳазми комил,
Баданни қилма ортиқ юкка ҳомил,
ёки
Сиҳат тиласанг, кўп ема,
Иззат тиласанг, кўп дема каби.
Алишер Навоийнинг сатрларини ўқиган киши уни ўз замонасининг илмли, илғор фикрли арбоби сифатида табобатдан ҳам жуда яхши хабардор бўлганлигини яхши англайди. Бироқ бу борада чуқурроқ излансангиз – аллома бобомизнинг наинки халқ табобатидан хабардорлиги балки, кўпгина таниқли табибларнинг вояга етишида бешик бўлган Дорушшифо (Даволаш уйи)ни ташкил этганлиги, ўша даврда кўпгина моҳир табибларни шу ерга тўплаб, халқнинг саломатлиги учун биргаликда, ҳамжиҳатликда фаолият юритишига, ўз устларида ишлашига ҳам ғамхўрлик қилганлигини англайсиз. У:
Ва ликин тиббу ҳикмат ҳам эрур хўб,
Ки сиҳҳатдур киши жисмида матлуб,
ёки
Агар ҳикматқа бўлса илтифотинг,
Ки бўлсун Нуҳ умрига ҳаётинг, дея
кўз ўнгимизда табобатнинг ҳақиқий тарғиботчиси сифатида ҳам гавдаланади. Унинг фикрича, киши ҳамиша соғу саломат бўлиши учун аввало ўз мижозини билиши, уни мўътадил тутиши лозим. Мижознинг бузилиши касалликни келтириб чиқаришини шундай таърифлайди:       
Сарсаба эрур ҳамиша бу гулшанда сарвдек,
Озодаеки, бўлса мижозида эътидол.
Ва яна тўғри, меъёрида овқатланишни билиш зарурати ҳам уқтирилади:
Неким бўлса, музир бўлғил ҳаросан,
Ки бўлғай таъбингга мушкуллар осон
ёки
Неким бўлса мижозингга гуворо,
Анга кўп майл қилма ошкоро дейди.
Хуллас, улуғ шоир ва аллома бобомизнинг табобат ва саломатилкка доир ҳар бир сатридан ўзимизнинг соғлом ва бахтиёр яшашимиз учун зарур бўлган беҳисоб йўл-йўриқларни, тавсияларни олишимиз мумкин.
Ўзбек классик адабиётининг йирик вакили, беназир классик шоир Алишер Навоийнинг табобатга доир назмий услубдаги асарларини ўқисангиз ҳудди давлатимизнинг халқ саломатлигини яхшилаш учун олиб бораётган соғлом яшаш, жисмоний фаоллик тарғиботига ҳамоҳанг эканлигини англайсиз.
Алишер Навоий асарларининг асрлар оша ўз аҳамиятини йўқотмай келаётганининг боиси ҳам шундадир, эҳтимол.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026