12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:42
Жамият 👁 589

“Янги Ўзбекистон” массиви — фаровон ҳаёт сари ишончли қадам

“Янги Ўзбекистон” массиви — фаровон ҳаёт сари ишончли қадам

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш ва шаҳарсозлик маданиятини янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу ташаббусларнинг ёрқин намунаси Амударё тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивидир.

Мазкур массив ҳудудида 2024-йилда 18,5 гектар майдонда жами 13 та кўп қаватли турар жой қурилиши бошланган эди. Қисқа вақт ичида жадаллик билан олиб борилган қурилиш ишлари натижасида 2025-йилга келиб ушбу уйларнинг 7 таси тўлиқ битказилиб, фойдаланишга топширилди. Айни пайтда қолган 6 та кўп қаватли турар жойларнинг қурилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Бугун ушбу массивда юзлаб оилалар замонавий, қулай ва хавфсиз шароитга эга хонадонларда осойишта ҳаёт кечирмоқда. Янги барпо этилган уй-жойлар нафақат ташқи кўриниши, балки ички қулайликлари билан ҳам аҳоли талабларига тўлиқ жавоб бермоқда.

Хусусан, Йўлдашевлар оиласи учун 2026-йил унутилмас қувончлар билан бошланди. Ёш оила Президентимиз томонидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш кўламини кенгайтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган субсидиялар ажратиш тизими орқали “Янги Ўзбекистон” массивидан 3 хонали замонавий турар жой эгасига айланди. Бу эса давлат сиёсатининг инсон манфаатларига қаратилганини яна бир бор тасдиқлайди.

Қисқа муддат ичида қад ростлаган ушбу кўп қаватли турар жойлар аҳолининг кундалик эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга мўлжалланган. Уйлар замонавий архитектура лойиҳалари асосида қурилган бўлиб, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви, канализация тармоқлари, шунингдек, ички йўллар ва инфратузилма билан тўлиқ таъминланган. Атроф-муҳит ободончилиги, болалар майдончалари ва яшил ҳудудлар ҳам аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратмоқда.

Алоҳида эътиборга молик жиҳати шундаки, қурилиш жараёнларига, асосан, маҳаллий қурувчи ташкилотлар жалб этилди. Бу эса нафақат сифатли қурилиш ишларини таъминлаш, балки ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

Келгусида ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади. Жумладан, 2026-йилда “Янги Ўзбекистон” массиви таркибида яна 10 та кўп қаватли турар жой қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Амударё туманида 2030-йилга қадар жами 49 та кўп қаватли турар жой қурилиши белгиланган бўлиб, бу минглаб оилалар учун янги ҳаёт, янги имкониятлар ва фаровон келажак демакдир.

“Янги Ўзбекистон” массиви — бу шунчаки уй-жой эмас, балки инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолат ва барқарор тараққиёт сари ташланган муҳим қадамдир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026