14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:53
Жамият 👁 241

НУРОНИЙЛАР МАСЛАҲАТЛАРИ БИЛАН – КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ

НУРОНИЙЛАР МАСЛАҲАТЛАРИ БИЛАН –  КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ

Инсон қадри улуғланган юртда ҳар бир фуқаронинг фаровон яшаши, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг қўллаб-қувватланиши давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланади. Халқимиз азалдан маҳалла оқсоқолларининг панд-насиҳатларига, ҳаётий тажрибасига таяниб иш кўрган, оғир дамларда кексаларнинг дуоси ва йўл-йўриғи билан мушкулини осон қилган. Бугунги кунда бу анъана янгича мазмун касб этиб, тизимли ислоҳотларнинг ажралмас қисмига айланди. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 ноябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилаётган муҳим ҳужжат бўлди.

Мазкур қарор асосида 2025 йилнинг январь ойидан бошлаб мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласида уч нафардан бой ҳаётий тажрибага эга бўлган фаол нуронийларнинг ҳар бирига бештадан камбағал оила бириктирилди. Бу нафақат моддий ёрдам, балки ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, муҳтож оилаларга руҳий далда бериш ва уларни меҳнат орқали юқори натижаларга йўналтириш демакдир. Ушбу хайрли ташаббус Амударё туманида ҳам кенг қулоч ёйиб, кўплаб хонадонларга қувонч ва қут-барака олиб кирмоқда.

Туманнинг Манғит шаҳридаги Дурунки маҳалласида истиқомат қилувчи Мухтор Ҳайтаков хонадони бир пайтлар камбағал оилалар реестрида эди. Бу оиланинг фаровонлик сари ташлаган илк қадамларида нуроний онахон Омонгул Қаюпованинг хизматлари беқиёс. Масъул сифатида бириктирилган онахон аввало оиланинг ички имкониятларини ўрганди, уларнинг дарду ташвишларига шерик бўлди. Кўрсатилган амалий кўмак натижасида оила бошлиғи ва унинг турмуш ўртоғи доимий иш ўрнига эга бўлди. Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда хонадонда паррандачилик фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда ушбу оила нафақат камбағаллик реестридан чиқарилди, балки ўз меҳнати орқали барқарор даромад манбаини яратишга муваффақ бўлди. Нуронийларнинг ҳар бир хонадонга кириб бориши, оила аъзолари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ечишга кўмаклашиши жамиятда жипслик ва меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамламоқда.

Худди шундай ижобий ўзгаришларни Олмазор маҳалласида яшовчи Дилбар Атажанова хонадони мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу оилага маҳалла фаоли Озод Мадраимов масъул қилиб бириктирилган. Унинг тавсияси ва “Маҳалла еттилиги”нинг кўмаги билан оиланинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш ва харажатларни камайтириш мақсадида хонадонга қуёш панеллари ўрнатиб берилди. Озод Мадраимовнинг бевосита ёрдами билан оилага имтиёзли кредит ажратилди ва бу маблағ эвазига чорва моллари сотиб олинди. Ҳозирда хонадонда чорвачилик кенгайтирилиб, рўзғорнинг кам-кўсти тўлдирилмоқда.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг ижроси туманда қанчалик самарали кетаётгани яққол намоён бўлади. Хусусан, 2025 йилнинг биринчи босқичида 138 нафар нуронийга 668 та оила, иккинчи босқичида эса 144 нафар нуронийга 719 та оила бириктирилди. Олиб борилган изчил ишлар натижасида биргина 2025 йилнинг ўзида жами 664 та оила камбағалликдан чиқарилди.

Боғ маҳалласида яшовчи Азамат Тўраев оиласи ҳам бугун камбағал оилалар реестрида йўқ. Унга масъул этиб тайинланган Қуролбой Эшчанов оиланинг тадбиркорликка бўлган иштиёқини тўғри йўналтира олди. Кўрсатилган амалий ёрдам ва банкдан олинган кредит эвазига Азамат Тўраев чорва моллари сонини кўпайтиришга эришди. Бу билан чекланмай, кичик ишлаб чиқариш цехини ҳам ташкил этди. Бу эса оиланинг иқтисодий қудратини ошириш билан бирга янги иш ўринларинг яратилишига ҳам хизмат қилмоқда.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Марҳабо Ҳайтакова оиласига тажрибали нуроний онахон Зулфия Оллаёрова масъул қилиб бириктирилган. Бу ерда ҳам тизимли ёндашув ўз самарасини берди: оила кредит маблағлари ҳисобига чорвачиликни кенгайтириб, камбағал оилалар реестридан чиқарилди.

Бугунги кунда Амударё туманида бу хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда. 2026 йилнинг биринчи босқичида 144 нафар нуронийга 720 та оила бириктирилиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий режалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Оилаларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредитлар ажратилиши, нуронийларнинг томорқадан унумли фойдаланиш ва меҳнат интизоми борасидаги маслаҳатлари камбағалликка қарши курашишда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Нуронийлар орқали уларга бириктирилган ҳар бир оилада соғлом маънавий муҳит қарор топиб, оила аъзоларида меҳнатга бўлган иштиёқ ва эртанги кунга ишонч пайдо бўлмоқда. Ушбу тизим натижасида ўз даромадига эга бўлган, яшаш шароитлари яхшиланган юртдошларимиз яратилган имкониятлар ва кўрсатилаётган юксак эътибор учун Президентимизга ўзларининг самимий миннатдорликларини изҳор этмоқдалар. Зеро, халқ розилиги – ислоҳотларнинг олий мақсади, нуронийларнинг дуоси ва ёшларнинг шижоати эса фаровон келажак гаровидир.

Бекман АЛЛАБЕРГАНОВ, “Нуроний” жамғармасининг Амударё туман бўлими раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019