29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:22
Фан ва таълим 👁 228

НАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

НАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ўқув муассасаларида, ижодий жамоаларда, ҳар бир маҳалла ва хонадонда ҳазрат Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан кўпмиллатли халқимиз учун деярли ёд бўлиб кетган шоир ғазаллари, рубоийлари қайта-қайта жарангламоқда.

Туманимиздаги 45-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Ғазал мулкининг султони” мавзусида ўтказилган адабий-мусиқий тадбирда улуғ бобокалонимиз асарларининг дунё халқлари ҳаётида тутган ўрни, халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги беқиёс аҳамияти ҳақида ўқувчи-ёшлар фахрланиб сўз юритдилар.

Тадбирни мактаб директори Гулойим Қаландарова очди ва Алишер Навоийнинг буюк маънавий мероси ҳамда асарларининг ёшлар таълим-тарбиясидаги аҳамияти ҳақида батафсил тўхталди. Айниқса, ёшлар камолоти, ота-онанинг  фарзанд олдидаги бурч ва вазифалари, фарзанднинг ота-онага эҳтироми, масъулияти, шоирнинг “Ҳайрат ул-аброр” асарининг бадиий қиммати хусусида гапириб берди. Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Соатбой Маткаримов ҳам сўзга чиқиб, Навоий асарларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида қисқача тўхталди.

Шундан сўнг, мактабнинг 9-10-синфлар ўқувчилари шоир ғазалларини ифодали ўқиб бердилар ҳамда рубоий ва туюқларининг мазмун-моҳияти хусусида бир-бирларига саволлар беришиб, Навоий асарларидан олган таассуротлари ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.

Тадбирнинг мусиқий қисмида ўқувчилар шоирнинг “Келмади”, “Мубтало” ғазаллари асосида халқ ҳофизлари томонидан куйланган ашулаларга рақсга тушдилар. Ўқувчиларнинг ўзлари ҳам шоир ғазалларини куйга солиб ижро этишди.

Алишер Навоий асарлари асосида тайёрланган кичик саҳна кўринишлари орқали шоирнинг юрт ободончилиги, халқлар тинчлиги, ёшлар таълим-тарбияси хусусида фидойилик билан қилган бунёдкорлик ишлари, айниқса, мадраса талабаларига кўрсатган беғараз моддий ёрдамлари, мамлакатни обод қилиш, ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган катта бунёдкорлик ишлари, саховатпешалиги намойиш этилди.

Ушбу тадбирни мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Шодия Тожибоева ва Эътибор Шукуруллаевалар 9-10-синфлар ўқувчилари билан ҳамкорликда тайёрлашди. Тадбир катта маҳорат ва изланувчанлик маҳсули сифатида барчага манзур бўлди. Навоий асарлари, унинг ёрқин ва ибратли ҳаёти, давлат ва жамоат арбоби сифатидаги фаолиятини акс эттирувчи саҳна кўринишлари, саҳна безаклари иштирокчиларга маънавий руҳ бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026