12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:21
Адабиёт 👁 429

14-сонли мактабда Навоий ва Бобур ижодига бағишланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди

14-сонли мактабда Навоий ва Бобур ижодига бағишланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 14-сонли умумтаълим мактабида ўзбек адабиётининг икки улуғ намояндаси — Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий кеча ташкил этилди. Тадбир ёш авлод қалбида миллий меросга ҳурмат, она тилига муҳаббат ва адабиётга қизиқишни кучайтириш мақсадида ўтказилди.

Мазкур тадбир мактабнинг ўзбек тили ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Дилфуза Ғаипова, Феруза Хўжамуратова, Садоқат Давлетова ва Дилноза Сафарбоевалар раҳбарлигида тайёрланди. Улар ўқувчилар билан биргаликда буюк мутафаккирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган мазмунли дастур ишлаб чиқиб, кечани ҳақиқий адабиёт байрамига айлантирдилар.

Кеча давомида ўқувчилар Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийларини ифодали ўқиб, унинг инсонпарварлик, эзгулик ва комиллик ғояларига йўғрилган ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар бердилар. Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилиб, унинг саркардалик жасорати, Ватанга муҳаббати ва юрт соғинчи бадиий образлар орқали ёритиб берилди. Саҳна чиқишлари ўқувчиларнинг истеъдоди ва тайёргарлиги юқори даражада эканини намоён қилди.

Тадбирда мактабнинг 5-“А”, 5-“Б”, 6-“Б”, 4-“А” ва 7-“Б” синф ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Айниқса, мактабнинг фаол ва аълочи ўқувчилари Анаргул Узоқбоева, Мадина Жиянбоева, Чаросхон Аманбаева, Айдана Абатова, Жасмина Тазабоева, Улмекен Тўхтасинова ҳамда 7-“Б” синф ўқувчилари Чарос Турсунбаева, Фарангиз Ғайпова, Умида Юсупбоева томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва мусиқаларга ижро этилган рақслар кечага янада файз бағишлади.

Айтиш жоизки, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур — ўзбек маънавияти ва давлатчилик тарихининг икки улуғ устунидир. Навоий Ҳиротда камол топиб, давлат ишларида фаол қатнашган, илм-маърифат ва бунёдкорликни қўллаб-қувватлаган арбоб сифатида танилган. Бобур эса Фарғонада ҳукмдор бўлиб, оғир сиёсий курашлардан сўнг Қобул ва Ҳиндистонда янги давлат — Бобурийлар салтанатига асос солган.

Навоий ижоди туркий адабиётни юксак поғонага кўтарди: унинг ғазаллари, достонлари ва маърифий асарлари инсонпарварлик, адолат, муҳаббат ва ватан туйғусини тарғиб қилади. Бобур ижодида эса шоҳ ва шоир руҳи уйғун: “Бобурнома” орқали у ўз даврининг сиёсий ҳаёти, табиати ва урф-одатларини жонли тасвирлаб, тарих учун бебаҳо манба қолдирди.

Икки буюк аждодимиз ўз ҳаёти ва ижоди билан туркий тил ва адабиётни, халқимиз тафаккурни бойитгани, ўзлигини мустаҳкамлаган билан авлодлар учун ниҳоятда аҳамиятли ва ибратлидир. Ёшлар учун Навоий ва Бобурни ўрганиш нутқ маданиятини оширади, ўтмишдан ибрат олишга, мақсадга қатъият билан интилишга, миллий ғурур ва маънавий масъулиятни ҳис этишга ундайди.

14-сонли мактабдаги тадбир ҳам ана шу мақсадларни ўзида мужассам этди. Мазмунли чиқишлар, шеърхонлик ва саҳна кўринишлари орқали ўқувчилар нафақат адабий билимларини намоён этдилар, балки миллий қадриятларимиз, тарихий меросимиз ва маънавий бойлигимизга бўлган ҳурматини ҳам ифода этдилар. Кеча давомида ўқувчилар томонидан билдирилган фикр ва таассуротлар уларнинг буюк аждодларимиз ижодига қизиқиши тобора ортиб бораётганини кўрсатди.

Мазкур тадбир ёш авлодни миллий адабиёт дурдоналари билан яқиндан таништириш, улар қалбида ватанпарварлик ва маънавий камолот туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Бундай маънавий кечалар ёшларнинг маънавиятли ва маърифатли шахс бўлиб камол топишига хизмат қилиши билан алоҳида қадрлидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026