28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 13:47
Адабиёт 👁 204

НАВОИЙ АСАРЛАРИДА ТАРБИЯ МАСАЛАСИ

НАВОИЙ АСАРЛАРИДА ТАРБИЯ МАСАЛАСИ

Бутун умрини туркий тил мавқеини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини дунёга тан олдириш, туркий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бағишланган бобокалонимизнинг ҳаёти биз ёшларга ҳар томонлама намуна бўлади. Чунки бундай зотларнинг яшаш тарзи, қилмишлари ибрат, айтмиш сўзлари ҳақиқатдир. Навоий бобомиз, аввало, ёшларни тарбиялаш ишига алоҳида эътибор берди. У болаларни илм-ҳунарли, меҳнатни севишга ундаб, ўрганилган илм ва ҳунарни халқ, Ватан йўлида сарф қилиш зарурлигини уқтирди.

Алишер Навоий илм, маърифат ҳақида ажойиб фикрларни олға суради. У ақл, илм инсоннинг энг гўзал ва зарурий фазилатларидан бири, ҳар бир кишининг энг муҳим бурчи илм олишдир, деб ҳисоблайди. Навоийнинг фикрича, илм-фанни, тарбияни эгаллаш учун ёшликдан бошлаб, астойдил ўқиб-ўрганиш керак: «Ёшлигингда йиғгил билимни, қаригач сарф қилғил ани» деган шоирнинг ўзи ҳам жуда ёшлигидан таълим олади, ўқишга берилади.

Навоийнинг энг машҳур асари “Ҳамса” таркибидаги биринчи достон «Ҳайрат-ул аброр» ҳамп фалсафий-таълимий достондир. Навоий бу асарида ўзининг фалсафий, ижтимоий-сиёсий ҳамда кишиларга таълим ва ўгит бериш масалаларига ката эътибор беради. Шоирнинг 1500 йилда яратган «Маҳбуб ул-қулуб» асари ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий-таълимий қарашлари баён этилгани билан қизиқарли. Хуллас, Навоий бобомиз ўз асарлари билан инсонларга маънавий озиқ беради, аввало, ҳар бир инсоннин комил бўлишга чақирди.

Алишер Навоий инсон тарбиясида мактаб ва маориф масалаларига катта аҳамият берди. У меҳнаткаш халқ болаларини ўқитиш ва тарбиялаш учун мактаблар очиш ва мадрасалар қуриш тўғрисида ғамхўрлик қилди. Навоийнинг фикрича, мактаб халққа нур келтиради, унга тўғри йўл кўрсатади, болаларни билимли қилади. У ўзининг Ихлосия мадрасаси ёнида мактаб очиб, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун зарур шароит яратиб, бунинг учун лозим бўлган маблағ ажратади.
Навоий дарс берувчини қуёшга ўхшатади ва бу қуёш ўз атрофидаги юлдузларга нур сочади, яъни ҳали илмдан бехабар бўлган толибларга илм нурини сочади, маърифат беради, дейди. Алишер Навоийнинг бу фикрлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Айни даврда Президентимиз томонидан ҳам таълимга, айниқса, мактаб таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ҳамма замонларда мактаб – билим маскани бўлиб келган. Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам, бошқа маъмурлар ҳам масъулиятли бўлишлари, уни ривожлантиришга чин дилдан ҳаракат қилишлари керак. Бунда, албатта, Навоий бобомизнинг асарлари, ҳикматлари бизга йўлдош бўлади.

Ҳулкар Худаярова, НДПИ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026