ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ
Гидрометеорология хизмати марказининг 2021 йил 10 март кунги тақдим этган 380-01/104-сонли ахборот хабарномасига асосан, жорий йилнинг 13-14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келишини маълум қиламиз.
13-14 март кунлари Республика ҳудудида ёмғир ёғади ва ёғингарчилик 14 мартга ўтар кечаси қорга айланиб, айрим жойларда кучаяди, Қорақалпоғистон Республикасида 13 март куни қор ёғиб, баъзи жойларида кучаяди.
14-15 март кунлари Республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кечаси -2-7°C совуқ, кундузи 2°C совуқ ва 3°C илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида кечаси -10-15°C гача совуқ ва кундузи -2-7°C гача совуқ бўлади.
13-14 март кунлари айрим жойларда шамол 17-22 м/с (62-80 км/соат) тезликда эсиб, вақти вақти билан шамол тезлиги 25-28 м/с (90-101 км/соат)гача кучайиши мумкин.
Кутилаётган кучли шамол, совуқ, нам ҳаво ҳарорати чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетика хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.
Мазкур маълумотни инобатга олган ҳолда, туманимиз аҳолисини содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга, шундай ҳолат юзага келганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўришга чақирамиз.
Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶