Жажжи болажонлар азиз онахонларни баҳор айёми билан табрикладилар
Туманимиздаги 5-сонли Мактабгача таълим ташкилотининг Мактабгача тайёрлов “А” гуруҳида “8 март - онажонлар байрами” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни МТТ раҳбари Хафиза Ўразметова очиб, барчани байрам билан табриклади. Мактабгача тайёрлов гуруҳи қизалоқлари томонидан тарбиячи опалари билан тайёрлаган Она ва Баҳор ҳақидаги саҳна кўринишлари намойиш этилди. Саҳна кўринишида жажжи қизалоқларимиз бир-бири билан ўртоқлашиш, ўзаро ғамхўрлик, меҳрибонлик, озодалик, катталарни ҳурмат қилиш каби ҳис-туйғуларни ҳаётий воқеалар асосида кўрсатиб бордилар.
Тадбир давомида жажжи қизалоқлар олма меваларини арчиб, ликобчага турли ҳил шаклда териб, бошқа мевалар билан безатишди ва дастурхонга тортишди.

Мактабгача ёшдаги болаларга ўзбек халқининг миллий урф-одатлари, анъаналари ва инсоний хислатлари асосида тарбия берилиши муҳим аҳамиятга эга. Шуни инобатга олиб, болажонлар турли миллат вакиллари сифатида намоён бўлдилар ва туманимизда яшовчи миллатларнинг урф-одатлари, миллий нақшлари, кийими, бош кийими ҳақида тушунча бердилар. Уларнинг ичида ўзбек дўпписи энг гўзал бош кийими эканлигини шеърлар орқали изоҳладилар.
Байрам тадбири охирида мактабгача тайёрлов “А” гуруҳи ўғил-болалари ўзларининг куй-қўшиқлари, шеърлари билан қизалоқларни табрикладилар. Шунингдек, МТТ услубчиси Гулчеҳра Юлдашева тарбияланувчиларни МТТ маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирлади. Ота-оналар эса ўз фарзандларининг кўзларидаги қувончни кўриб, тарбиячи-боғча опаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Ҳолида Хайитбоева, 5-МТТ тарбиячиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶