Истиқболга интилган ёшлар
Туманимиздаги 22-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ўғилжон Бекмуродова "Чойкўл” овулида яшовчи оддий деҳқон Солий ака Шомуродов оиласида туғилиб, вояга етди. Ўрта мактабнинг бошланғич синфидаёқ мактаб ўқитувчилар жамоасининг назарига тушган Ўғилжон 6-7-синфдалигида ўзининг чет тилларни ўрганишдаги алоҳида қобилиятга эгалигини амалда намойиш эта олди. У дастлаб мактабда, кейинчалик мактаблараро ўтказилган "Билимлар беллашуви”нинг доимий ғолибига айланди. 2013 йилги "Билимлар беллашувида француз тили фани бўйича Республика босқичида 1-ўринни, Ўзбекистон миқёсида эса фахрли 4-ўринни эгаллади.
Тиришқоқ ва интилувчан қиз Ўғилжон Бекмуродова учун 2014 йил янада омадли келди. У кетма-кет фанлар олимпиадасининг туман ва республика босқичларида француз тили бўйича фахрли 1-ўринларни эгаллади ва Ўзбекистон миқёсидаги босқичига йўлланма олди.
- Орзуим – таржимон бўлиш, - дейди Ўғилжон ўз режалари ҳақида гапираркан. – Француз ва инглиз тилларини мукаммал ўрганиб, мамлакатимизнинг барча соҳалардаги куч-қудратини ва салоҳиятини бутун дунёга танитиш.
Халқимизда "Бўладиган бола бошидан”, - деган ажойиб ҳикмат бор. Қишлоқда туғилиб, қишлоқ мактабида таҳсил олиб, дунё ёшлари билан беллашишга маънавий куч топиб, истиқболга дадил интилаётган Ўғилжоннинг интилишларига омад ёр бўлсин, деймиз.
Р.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶