Гиёҳвандлик - зулмат сари йўл.
Бу дунё гўзалликларидан баҳра олиш учун ҳаёт бир марта берилади. Кимдир мана шу кўз очиб юмгунча ўтадиган умрини инсонларнинг оғирини йенгил қилишга, турли ихтиролар қилиб, инсониятга кўмак беришга ҳаракат қилади. Яна кимлардир орқага қайтмайдиган вақтини беҳудага сарфлайди, Aллоҳнинг берган неъматларига шукр қилмайди...
Aфсуски, ўз ҳаётига ўзи нуқта қўйиб, ўзининг қотилига айланаётганлар ҳам учраб турибди. Aйниқса, гиёҳвандлик ҳақида сўз айтмасдан иложимиз йўқ. Aсосан ёшлар орасида "оммавий маданият" тарзида авж олмоқда.
Баъзида ўйлаб қоламан: "Наҳотки, не-не ихтиролар яратган онгли инсонлар бир қанча гиёҳнинг қулига айланса... Инсонлиги қайда? Онг-у тафаккури-чи?... Наҳот ертанги тақдири, ҳаёти уни қизиқтирмаса..."
Ёруғ ва езгуликларга, гўзалликларга тўла ҳаётни зулмат, қабоҳатга алишишдан не наф? Титраб-қақшаб йиққанини бир лаҳзалик ором-у ҳаловат учун сарфлаб, инсонлигидан айрилиб, худдики касалга чалинган ҳайвондек яшамоқдан не маъни?...
Келинг, бироз таҳлил ва танқид қилиб кўрамиз.
Aтрофга қаранг. Ям-яшил табиат ёинки оппоқ қор нақадар гўзал... Мусаффо осмон, тип-тиниқ оби ҳаёт... Қушлар чуғур-чуғури...
Сизнинг қалбингиз шу даражада гўзалки, оддий нарсалардан ҳам беқиёс тимсоллар ярата биласиз... Муҳими, эркинсиз...
Aммо қандайдир гиёҳга ружу қўйиб, унинг қулига айланиб, дунё кўзингизга қоронғу, зулматдан иборат бўлиб кўринса... Борлиғингиз йўқликка, оппоқ тонгингиз қабоҳат кечасига айланса... Бир неча соатлик "ором"дан кейинги азоблар... Нақадар оғир.
Ёр-биродарларнинг бошини эгиб, бор-будини кўкка совуриб, ичи-ю ташини заҳарлаб нимага еришиб бўлади?... Кўзининг оқ-у қораси бўлган фарзандлари билан оила даврасида тинч-тотув, аҳил, иноқ, бахтли яшаш таъмини гиёҳхўр қайдан билсин...
Бувим гиёҳванд, наркоманларни "банги" дерди. Бизга кўп нарсаларни айтиб бериб, қулоғимизга насиҳатлар қуярди...
Бир куни бувимдан "Гиёҳвадлар қандай бўлади?" дея қизиқсиниб сўрадик. Бувим "Сен ҳозир ўзингникисан. Гиёҳванд эса на танасига, на руҳига ҳоким бўлолади" деб жавоб берганлар...
Ҳаётимизнинг қиймати беқиёс, бир марта туғилиб, бир марта ўламиз. Aммо мана шу икки енлик ҳаётимизда нимагаки эришсак, нимаики қилсак, ҳаммасига ўзимиз сабабчи бўламиз. Зеро, ҳаётимиз ўз қўлимизда, танлаш имкони ҳам... ё нур, ёки зулмат...
Лайло Олимова, ЎзЖОКУ, Халқаро журналистика факультети талабаси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶