16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 22:50
Жамият 👁 255

ҚУРОЛ МУОМАЛАСИ СОҲАСИДАГИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

ҚУРОЛ МУОМАЛАСИ СОҲАСИДАГИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрь кунги 810-сон “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар 2021 йил 27 июнь кунига қадар Ички ишлар органларида рўйхатга қўйилиши, агар белгиланган муддат ўтганидан кейин рўйхатга қўйилмаган, рухсатнома олинмаган пневматик қурол аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, мазкур Қарорга мувофиқ оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан кам ва қалибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик қуроли ва оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли ҳамда кўрсатиб ўтилган қурол турларининг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги  ҳаракатлар ва фаолияти ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз амалга оширилишини, тиғли, совуқ ов ва сигнал берувчи қуролни олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органларнинг рухсатномаларимиз, овчилик жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Бундан ташқари, юқоридаги тоифага кирувчи пневматик қуролнинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органлар томонидан берилган махсус рухсатнома ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Туманимизда юқоридаги Қарор талабларидан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида пневматик ва ов қуроли учун мўлжалланган ўқ дорилари муомаласини тартибга солиш ҳамда мавжуд қонун-қоидаларга амал қилиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жисмоний шахсларга қурол муомаласига доир рухсатномалар уларнинг аризаларига мувофиқ ўз вақтида расмийлаштирилиб борилмоқда. Олиб борилган тушунтириш-тарғибот тадбирлари натижасида жисмоний шахслар қўлида сақловда бўлган ва тегишли рухсатномалари бўлмаган пневматик қуроли ва ов қуроли, шунингдек, ўткир тиғли қуроллар фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда туман Ички ишлар бўлимига олиб келиб топширилмоқда.

Хусусан, Босув маҳалласида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган фуқаро Сардор Каримов ишдан келаётиб маҳалла ҳудудидаги “Қораўзак метангаз” масъулияти чекланган жамияти яқинидан қора елим халтага ўралган ўқотар қурол топиб олиб, уни зудлик билан туман Ички ишлар бўлимига олиб келиб топширди. Натижада лоқайд бир одам эҳтиётсизлиги туфайли тушириб қолдирган ушбу ўқотар қуроли ёш болаларнинг қўлига тушиб қолишининг, шу билан бирга жиддий хавф-хатарнинг олди олинди.

Ўқотар қуроли – у қайси турда бўлишидан қатъий назар, ўз номи билан совуқ қурол, ундан фойдаланиш қоидаларини билмаган одам учун ҳам, атрофдагилар учун ҳам хавфли.

Шундай экан, қадрли юртдошлар! Жисмоний шахсларнинг қурол муомаласига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги, рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилиши қатъий назоратга олинади ва қайси турдаги қурол эгаси бўлишидан қатъий назар, жисмоний шахслар мавжуд қонун-қоидаларга амал қилишга мажбур. Бундан кўзланган мақсад жамият осойишталигини, халқимиз ва ҳар бир фуқаронинг тинч-хотиржам ҳамда соғ-саломат яшашини таъминлашдир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019