ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ УЧУН ПУЛ ТЎЛАШ МАЖБУРИЙ ЭМАС
Ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.
Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли хонадонларига махсус формали кийим бош кийган ёки шундай кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар бориб, ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништираётгани учрамоқда. Улар алдов йўли билан ҳар бир хонадондан мажбурий тарзда берилиши керак деб, солиқ ёки коммунал тўлов сифатида йиллик 20 минг, 40 минг сўм атрофида ноқонуний тарзда пул йиғишмоқда.
Ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган бўлиб, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “ёнғинга қарши ”, “кўнгилли ёнғин ўчирувчи” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди. Лекин агар хонадон эгаси рози бўлса, уларга сўралган маблағларни тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, хизмат кўрсатганларидан сўнггина бериш жоиз ҳисобланади. Албатта, бу ҳам мажбурий эмас.
Зеро, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб боришлари лозим:
1. Совуқ сув таъминоти;
2. Иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
3. Электр таъминоти;
4. Газ таъминоти;
5. Иссиқлик таъминоти (кўп қаватли уйларда);
6. Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);
Вахоланки, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.
Хонадонингизга махсус кийим кийиб, биз ёнғинга қарши курашиш бўлимиданмиз, деб келган ҳар қандай шахсга ишонманг ва ўз қўлларингиз билан фирибгарларга пул бериб, чув тушиб ўтирманг. Бу каби ҳолатлардан эҳтиёт бўлинг ва ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг.
Ҳ.Ҳайтимбетов, туман Фавқулодда Вазиятлар бўлими инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶