13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:31
Саломатлик 👁 334

ЁЗ КУНЛАРИДА ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

ЁЗ КУНЛАРИДА ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ўлкамизда ёзнинг иссиқ палласи давом этмоқда. Айнан шундай иссиқ кунларда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўп учрайди. Катталарга нисбатан болалар, айниқса, 3-ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар кўпроқ касалланади.

Овқатдан заҳарланиш – микроблар билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилинганда вужудга келадиган касаллик. Аксарият ҳолларда бирдан кўпчилик касалланади, лекин беморлардан соғлом одамга юқмайди. Бунга кўпинча стафилококклар, энтерококклар, айрим ичак тайёқчалари, протеей, цитобактерия, клостридия ва бошқа микроблар сабаб бўлиши мумкин. Микроб тушиб кўпайган овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида ҳамда бемор организмига микробнинг ўзи ва унинг токсини таъсирида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилади.

Заҳарланиш кўпинча туриб қолган, сифати бузилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, айниқса, торт ва ширинликлар, балиқ ва товуқ гўштини истеъмол қилганда юзага келади. Стафилококклар сабаб бўлган ҳолларда инфекция манбаи одам ҳисобланади. Ангина ёки турли йирингли касалликлар; сачратқи, чипқон, хасмол ва бошқа йирингли яралари бўлган кишилардан микроб тайёр маҳсулотга ўтиб, тез кўпаяди. Уни билмай истеъмол қилган киши дарҳол заҳарланади.
Касалликнинг яширин даври 2-3 соатдан 3 кунгача. Касаллик тўсатдан кўнгил айниши ва қусиш билан бошланади, ич кетади, қоринда туташ оғриқ бўлади.

Юрак-томир тизими фаолияти бузилади. Айниқса, клостридиялар сабабли рўй берадиган заҳарланиш оғир кечади. Касалликка ташҳис қўйиш учун беморнинг қусуқ массаси, меъдани чайилган суви стерилланган банкага йиғилиб, лабораторияга юборилади. Заҳарланишга сабабчи деб гумон қилинган овқат маҳсулотлари ҳам лабораторияда текширилади.

Даво касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганида тез ёрдам сифатида меъдани 2 фоизли сода ёки нимранг калий перманганат эритмаси билан чайиш, тозалашдан иборат. Регидрон эритмасини ичириб туриш, касаллик оғирлашишининг олдини олади. Оғирроқ ҳолларда дисоль, ацесоль, трисоль каби суюқликлар томир орқали томчилаб қўйилади. Зарурат бўлганида юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайдиган дорилар юборилади.

Озиқ-овқат соҳасида ишлайдиган барча ходимлар санитария-эпидемиология хизмати томонидан белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак ҳамда санитария минумимини топширганликлари ҳақида гувоҳномалари бўлиши шарт.

Касалликнинг олдини олишда шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш муҳим омил ҳисобланади. Овқатга ишлатиладиган идишлар аввал ювилиб, сўнгра қайнатилиши, устига тоза дока ёпиб қўйилиши лозим. Рўзғорда ишлатиладиган тез бузиладиган маҳсулотлар совуткичда сақланишига алоҳида эътибор қаратиш муҳим.

Овқатдан заҳарланиш касаллигига чалинмаслик учун ҳар бир инсон нималарга амал қилиши керак?

- Уй шароитида помидор, бодринг, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларини тайёрламаслик;

- Бозорларда, белгиланмаган кўча-кўйларда ноқонуний сотилаётган озиқ-овқат махсулотларини шу жумладан, консерва маҳсулотларини харид қилмаслик;

- савдо шохобчаларидан консерва маҳсулотларини харид қилиш жараёнида маҳсулот ёрлиғи ва унда келтириб ўтилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор бериш;

- Ҳар қандай консерва маҳсулотларини очишдан олдин уни чайқамасдан яхшилаб кўздан кечириш, қопқоғи кўтарилмаганлигига, суюқлигининг тиниқлигига ва маҳсулотнинг эзилмаганлигига эътиборли бўлиш;

Агарда ўзингизда овқатдан заҳарланишнинг клиник белгилари пайдо бўлса, тезда шифокорга мурожаат қилинг. Зеро саломатлик ҳар қандай бойликдан устундир.

Д.Бобожонов, туман СЭО ва ЖСБ санитария-гигиена бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026