Сайёр қабулларда муаммолар ўз ечимини топмоқда
Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур тамойил давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланиб, жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди ҳамда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар йўлга қўйилди. Давлат идоралари инсонлар муаммолари, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишларни ташкил эта бошлади.
2021 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бу борадаги ишларни янада ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган бўлиб, йиғилишда олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Хусусан, жорий йилнинг 27 июль санасида Амударё тумани 1-сектор ҳудудидаги Чойкўл овулида ўтказилган сайёр қабул ҳам шу мақсадга йўналтирилди.
Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Бахитжан Ҳабибуллаев, Амударё тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев тумандаги давлат муассасалари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг аксарияти кадастр соҳасига оид, ер ажратиш тўғрисида, моддий ёрдам сўраш, кредит олиш масаласи, тиббиёт соҳасига оид, бандлигини таъминлаш масалалари бўйича бўлди.
Мазкур мурожаатлардаги масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, қатор масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Хусусан, Пардагул Юлдашеванинг неварасини даволатишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги, Шукурулла Нуримбетовнинг фарзандига моддий ёрдам олиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига етишмовчилиги бўйича қилган мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Шу ўринда айтиш керакки, Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилиниб, одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклиги таъкидланди. Бунинг учун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди. Аҳоли тўғридан-тўғри тун-у кун мурожаат қилиши учун ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифаларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Мазкур вазифаларни амалга оширишда тегишли мутасадди раҳбарлар олдиндаги зарур чора-тадбирларни белгилаб олиб, тизимли ишларни ташкил қилишмоқда.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶