29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:14
Фан ва таълим 👁 228

КАСБ-ҲУНАРЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТНИ БЕЗАЙДИ

КАСБ-ҲУНАРЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТНИ БЕЗАЙДИ

Инсонга умри давомида касб-ҳунар ва билим доим ҳамроҳлик қилади. Улар билангина ҳаёт мукаммал, тўкис ва мазмунли бўлади. Ҳунар ва билимга эга бўлган инсон, албатта, жамиятни ҳам безайди.
Ёшларнинг касб-ҳунар ўрганишига имконият яратиш мақсадида туманимизда ҳам Президентимизнинг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи негизида 2020-2021 ўқув йилидан  Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети тасарруфидаги Амударё муҳандислик техникуми ташкил этилди. Мазкур техникумга ўтган ўқув йилида 10 турдан ортиқ йўналиш бўйича 173 нафар ўқувчи қабул қилинди. Ушбу масканда касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар айни пайтда 2-босқичда таълим олишмоқда.
Техникумнинг ҳозирги кундаги қуввати 936 ўринли. Ундан ташқари, 100 нафар ўқувчи ўринга мўлжалланган ётоқхона, 150 ўринли фаоллар зали, 100 ўринли ошхона мунтазам ишлаб турибди. Таълим кундузги шаклда олиб борилади, ўқиш муддати эса 2 йил давом этади. Ўқув муассасасига умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳамда ўрта махсус маълумотга эга бўлган ёшлар тўлов-контракт ва давлат бюджети асосида қабул қилинади.
Амударё муҳандислик техникумидаги ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратилган. Ўқув-лаборатория, устахона жиҳозлари ва бошқа техника воситалари билан таъминланган. Йўналишлар бўйича ўқув амалиётларини ўташ учун мос равишдаги машғулот хоналари мавжуд. Техникумда ўқув аудиториялар сони 25 та, фан кабинетлар ва лабораториялар сони 5 та, ўқув устахоналари, яъни амалиёт хоналари 9 тадан иборат. Маскандаги кутубхонада 11300 тага яқин бадиий ва мутахассисликлар бўйича ўқув адабиётлар келтирилган. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервис техник-технологи, ташишларни ташкил этиш ва транспортни бошқариш, электр станциялари тармоқлари ва тизимлари, ветеринария медицинаси каби йўналишларда таҳсил олаётган ёшлар мукаммал таълим олиб, ҳунар ўрганишлари учун ушбу муассасада кенг имкониятлар мавжуд.
Жорий 2021-2022 ўқув йилида ҳам техникумда  қабул жараёнлари ўтказилиб, 178 нафар ўқувчи қабул қилинди ва ўқув машғулотлари бошлаб юборилди.
Амударё муҳандислик техникумида Озодбой Эшимбетов, Сайёра Мингбоева,  Гулхумор Эрнапасова, Тўлғоной Эшмуродовалар каби тажрибали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолият кўрсатмоқда. Собиқ Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ҳам улардан билим олиб, касб ва ҳунар ўрганган ўқувчилардан 12 нафари 2017 йилда, 2 нафари 2018 йилда, нафари 2019 йилда математика ва физика фанларидан совринли ўринлар ғолиблари бўлишган эди.  Шахмат бўйича 2016 йилда ўтказилган Қорақалпоғистон чемпионатида иштирок этган Азимжон Раҳимов 1-ўрин ғолиби, 2018 йилда ўтказилган баркамол авлод спорт мусобақаларида 2 нафар, 2019 йилда ҳам 2 нафар ўқувчи совринли ўринларни эгаллашди.
2017-2018 йилларда Мўйноқ туманида ўтказилган “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” экофестивали, “Орол денгизи балиқларидан 99 турдаги таомлар” гастрономик фестивали кабиларда ўқувчи-ёшлар ўз иқтидорларини кўрсатиб, Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ҳурмат ёрлиғи билан тақдирланди. 2018-2019 ўқув йилида эса «Касб-маҳорати» кўрик-танловида иқтидорли ўқувчи Муниса Одилова Қорақалпоғистонда 1 ўрин ғолиби бўлди ва Тошкент шаҳрида  ўтказилган Ўзбекистон босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади.  
Амударё муҳандислик техникумида ҳам келажакда самарали натижаларни қўлга киритиш, муассаса нуфузини кўтариш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган мавжуд кафедралар ва олий таълим муассасаларидаги кафедралар билан ҳамкорлик шартномалари тузилиб, ўқув-услубий мажмуалар яратилмоқда. Ўқув масканида таълим сифатини янада ошириш, ўқувчиларнинг касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганишларига имконият яратиш мақсадида машғулотлар интеграциялашган таълим усулида ташкил этилмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026