13 октябрь – Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни
ФАВҚУЛОДДА ҲОДИСАЛАР ДОИМО ҲУШЁР ВА СЕРГАК БЎЛИШНИ ТАЛАБ ЭТАДИ
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 22 декабрдаги резолюциясига мувофиқ, 1990-1999 йиллар, яъни Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш ўн йиллиги давомида октябрь ойининг иккинчи чоршанбаси Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни сифатида нишонланиши эълон қилинди.
2001 йилнинг 21 декабрь куни Бош Ассамблеянинг резолюцияси билан анъанани давом эттиришга ва ҳар йили кунни табиий офатлар хавфини камайтириш маданиятини шакллантириш, жумладан табиий офатларнинг олдини олиш, оқибатларини юмшатиш ва уларга тайёргарликни таъминлаш воситаси сифатида нишонланишга қарор қилинди. Шундан бошлаб, ҳар йили октябрь ойининг иккинчи чоршанбасида дунё ҳамжамияти Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни нишонлана бошлади.
2009 йилнинг 21 декабрь куни эса 13 октябрь Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни деб эълон қилинди.
Ҳеч бир мамлакат фавқулодда вазиятлардан тўла кафолатланмаган. Табиий офатларнинг катта-кичиги бўлмайди, у мавсум танламайди. Айрим мамлакатларда жазирама иссиқ ҳукм сурса, баъзи ўлкаларда кутилмаганда сел ва сув тошқинлари юз бермоқда. Қайси бир давлатда ёнғин бўлса, бошқасида бунинг акси бўлмоқда. Ер силкиниши, кўчки ҳодисалари ҳам кўплаб кузатилади. Жорий йилда ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатлар табиий офатлардан анча жабр кўрди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунини ўтказиш тўғрисидаги резолюциясини бежиз қабул қилмаган.
Фавқулодда вазият вақт танламайди. Фавқулодда вазиятларнинг юз беришига, хусусан, табиий офатларга тайёр туриш, ундан муҳофазаланиш қоидаларини ёшликдан бошлаб ўзлаштириш жоиздир. Офатлар хавфини камайтириш фаолиятини мактабдан бошлаш кераклиги бежиз айтилмаган.
Шунинг учун ҳам юз бериши эҳтимоли бўлган табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан огоҳ қилиш борасида аксарият давлатлар муҳофаза тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, мамлакатимизда ҳам ҳар йили Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни кенг нишонланади. Зеро, республикамиз майдонининг катта қисми сейсмик фаол ҳудудда жойлашганлиги, зилзила, сел ва сув тошқинлари, тупроқ ва қор кўчкилари, тоғлардан тош тушиши ҳодисалари боғлиқ табиий офатлар юз бериши эҳтимоли мавжудлиги биздан бу масалага жиддий эътибор қаратишни, доимо ҳушёр ва сергак туришни талаб этади.
Бегзод Тажибоев, туман ФВБ бўлинма бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶