16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:55
Жамият 👁 141

ЭЛИМИЗНИНГ ПИР-У БАДАВЛАТ ОНАХОНЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНДИ

ЭЛИМИЗНИНГ ПИР-У БАДАВЛАТ ОНАХОНЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНДИ

Амударё туманида Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром” ғояси остида 4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди.

Ҳафталик доирасида туманда истиқомат қилаётган нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, ҳафталик доирасида Тўлқин овул фуқаролар йиғинининг янги биноси очилиш маросими ўтказилиб, овул ҳудудида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши  фронт ортида меҳнат қилган нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, “Бир пиёла чой устида дилкаш суҳбатлар” тадбири ташкил этилди. Шунингдек, Қиличбой  мавзесидаги Хизр эли маҳалласида, Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида ва туманимизнинг кўплаб овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида “Дийдор ширин” мавзусида адабий-мусиқий ва маърифий тадбирлар ташкил этилиб, нуронийлар билан файзли дастурхон атрофида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Ҳафталик доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қошидаги Иқтидорли болалар мактабида кексалар ўртасида турли спорт мусобақалари, хусусан, шахмат-шашка, стол тенниси мусобақалари, “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат”  ғоясини ўзида мужассам этган “Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, туманимиз маҳаллаларида яшовчи 90 ва 100 ёшдан ошган, иккинчи жаҳон уруши фронти орқасида меҳнат қилган нуронийлар билан суҳбатлар уюштирилди.

Тумандаги Чойкўл ҳамда Хизр эли маҳаллаларида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган момолар ҳолидан хабар олинди, уларга совға-саломлар бериш билан бирга саломатлиги кўздан кечирилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

Чойкўл овулидаги Хадича момо Беканова ўтган асрнинг 1915 йилида таваллуд топганлар. Ҳаётининг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган момо собиқ иттифоқ даврида колхозлаштириш йилларининг фақат қўл меҳнати билан бажариладиган барча юмушларида жасорат ва матонат билан меҳнат қилди. Ариқ-зовурларни қазиш, пахтани қўлда экиш, қўш ҳайдаш каби оғир қўл меҳнатларида тобланган момо бугунги кунда невара-чеваралари, эл-юрт ардоғида. Президент Фармони билан 2020 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Хадича момо Беканова 106 ёшни қаршиламоқда.

Хизр эли маҳалласида истиқомат қилувчи, пир-у бадавлат онахон Парда момо Бекниёзова ҳам икки аср юзини кўрган нуроний онахонлардан 106 ёшга тўлган Парда момо Бекниёзова ҳамон бардам ва тетик.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Элимизнинг пир-у бадавлатлари” шиори остида Чойкўл  овули ва Хизр эли маҳаллаларида  бўлишиб, Хадича момо ва Пардахон момолар ҳолидан хабар олишди.

Кўпни кўрган, пир-у бадавлат онахонлар билан дилдан, самимий суҳбат қуришиб, уларнинг ибратли умр ҳикояларидан баҳраманд бўлишди ҳамда онахонларга совғалар ҳадя этишди. Шу билан бирга нуроний онахонларни тиббий кўрикдан ўтказишди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019