29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:34
Фан ва таълим 👁 194

49-сонли мактабда фан ойлиги якунида тадбир ўтказилди

49-сонли мактабда фан ойлиги якунида тадбир ўтказилди

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга қай даражада билим  берилаётганлиги, ўқувчиларнинг Давлат таълим стандартларида белгиланган билим кўникма ва малакаларни қай даражада ўзлаштирилаётганлигини баҳолаб боришда, таълим сифат ва самарадорлигини оширишда фан ойликлари муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бир қаторда фан ойликлари иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор  ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг  тажрибаларини оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнида қўлланилаётган услубларни такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.

Шу боисдан ҳам туманимиз мактабларида ўқув йилининг ҳар бир ойида маълум фанлар ойликларини юксак савияда ўтказишга ҳаракат қилинади. Хусусан, якунланган октябрь ойи ўзбек тили ва адабиёт фан ойлиги, дея белгиланганлиги муносабати билан мактабларда фан ўқитувчилари ёш авлодга чуқур билим бериш билан бирга кўпгина маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишиб, бутун салоҳиятини намойиш этишди. Ижодкор ўқувчи-ёшларга алоҳида эътибор қаратилди.

49-сонли мактабда ҳам ойлик муваффақиятли якунланди. Ойликнинг ҳар бир ҳафтаси маълум мақсадларни қамраб олганлиги, айниқса, аҳамиятли бўлди. Шу асосда турли олийгоҳлар талабалари бўлган мактабнинг собиқ битирувчилари, элда обрў-эътиборли, зиёли инсонлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди. Ўқувчилар билан улар севган адабий қаҳрамон, бадиий асарлар юзасидан савол-жавоблар, она тилимиз имконияти ва ривожланиш жараёнлари хусусида суҳбатлар ўтказилди.

Она тилимизнинг беқиёс жозибаси, бой ва улуғлигини ўқувчиларга чуқур сингдиришга ҳаракат қилинди.

30 октябрь куни мактабнинг 5-11-синфлари ўқувчилари иштирокида фан ойлигининг якуний тадбири ўтказилди.

Тадбирга мактаб раҳбариятидан вакиллар тажрибали ўқитувчилар иштирок этилди ва ойлик доирасида қилинган ишларга ҳолисона баҳо беришди.

Тадбирда ойлик давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб  қилинди. Вужудимизга  она алласи билан кирган  она тилимизнинг дилимизга нақадар яқинлиги, жозибадорлиги, уни  чуқур ўрганиш – ҳар бир ўқувчининг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан мактабнинг маънавий-маърифий  ишлар бўйича директор ўринбосари Раматилло Ортиқов ойликни муваффақиятли ўтказишга эришган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гулора Абдуллаева, Нилуфар Абдуллаева, Нилуфар Хўжаниёзоваларга ўз миннатдорлигини билдирди ва ўқувчиларни барча фанларни айниқса ўз она тилимиз – ўзбек тили ва адабиётини мукаммал ўрганишга, келгусида давримизга муносиб бўлиб улғайишга чақирди.

Тадбир сўнгида фан ойлигида ўз иқтидорини, билимини намойиш этган фаол ўқувчилар рағбатлантирилди. Бу уларни янада чуқур билим олишга руҳлантирди.

О.РАЖАБОВА.

 

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026