30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:52
Фан ва таълим 👁 299

“БАҒРИКЕНГЛИК ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“БАҒРИКЕНГЛИК ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 ноябрда қабул қилган “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳар йили 16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишланган “Бағрикенглик ҳафталигини” ўтказишга улкан эътибор қаратилмоқда.

Бирлашган миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарорига мувофиқ 1977 йилдан буён 16 ноябрь санаси “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади.

130 дан ортиқ миллатлар вакиллари истиқомат қиладиган бағрикенг юртимизда ушбу сана муносабати билан “Бағрикенглик ҳафталиги”нинг ўтказилиши, шу муносабат билан барча миллатга мансуб аҳоли ўртасида ўзаро дўстлик, биродарлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юртга муҳаббат, диний бағрикенглик тарғиб этиладиган турли маданий тадбирлар ташкиллаштирилиши анъанага айланиб қолди.

Шу йилнинг 18 ноябрида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби ҳафталик доираси туманимиздаги 76-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда режага кўра, 5-, 6-синфлар ўқувчилари орасида “Менинг бағрикенг дўстим” деб номланган расмлар танлови бўлиб ўтди. Шуниси эътиборлики, танлов иштирокчиларининг  ўз идеалидаги дўст инсони сиймосини тўла гавдалантириб бера олиши учун етарли шароитлар яратилди. Маълум муддат ичида чизилган расмларни ҳакамлар ҳайъати синчиклаб ўрганиб, ҳаққоний баҳоладилар.

Мактабнинг 7-,8-синфлари ўқувчилари иштирокидаги дўстлик, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат, она Ватанимизга муҳаббат тараннум этилган шеърхонлик барча ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Тадбирда 9-, 11-синфлар ўқувчилар ўртасида “Бағрикенглик – менинг наздимда” мавзусида иншолар танлови ҳамда миллий либослар намойиши ўтказилгани, айниқса, ўқувчиларга манзур бўлди. Боиси туманимизда ҳам ўзбек, қорақалпоқлардан ташқари қозоқ, қирғиз, татар, туркман, рус, корейс ва  бошқада миллатлар вакиллари бир оила фарзандларидай аҳил, иноқ яшашади. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўз миллийгини асраши, ривожлантириши учун юртимизда кенг имкониятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам улар ўз миллий либосларини фахр-ифтихор билан кийишади. Тадбирда турли халқлар миллий либосларини томоша қилиш ўқувчиларга завқ-шавқ бағишлади.

Шунингдек, 5-, 11-синфлар ўқувчилар орасида миллий таомлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тадбир сўнгида мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида турли миллатлар миллий қўшиқ ва рақсларидан тузилган концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда ўз иқтидорини намоён этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026