30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:01
Жамият 👁 4,396

БИЗ КЕЧА КИМ ЭДИК – ЭРКСИЗ БИР МИЛЛАТ

БИЗ КЕЧА КИМ ЭДИК – ЭРКСИЗ БИР МИЛЛАТ

                                           ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИ АЗОБЛАРИ

Пахта – миллий бойлигимиз, ифтихоримиз. Азал-азалдан ота-боболаримиз пахтачиликни турмуш фаровонлигини таъминлашнинг бирдан-бир асоси – мўл-кўл даромад манбаи деб билганлар, шу соҳа ривожи учун бор куч ва билимларини сарфлаганлар. Халқимизнинг ўз пахтачилик соҳаси бўйича миллий ҳамда назарий-амалий, янада аниқроқ қилиб айтганда, асрлар давомида шаклланиб, такомиллашган ўзбек пахтачилиги тажриба мактаби бор эди-ки, бу ҳақда биз ўзбек халқи тўлиб-тошиб гапира олмасдик. Биз бир нарсани билардик – собиқ иттифоқнинг пахта хомашё базасига айлантирилган Ўзбекистоннинг бепоён пахта далаларида эрта баҳордан то қишнинг қировли кунларигача пахта теримига сафарбар эканлигимизни!

Пахта далалари. Бу поёнсиз далалар қишлоқларимизда ҳовлиларимизнинг олдидан бошланарди. Мактаб, болалар боғчаларининг атрофларидаги ерларга ҳам пахта экиларди. То 1970 йиллардан 1985-90 йилларгача райқўм раҳбаридан тортиб болалар боғчаси тарбияланувчиларигача Советларнинг бир шиорини ёддан билиши шарт эди. Бу  - собиқ иттифоқнинг доҳийларидан бири Л.И.Брежнев илгари сурган ва ўзбек миллатини мисоли бир қулдай ишлашга мажбур қилган қизил шиор – "Оқ олтинни олтин қўллар яратади!” деган пахта сиёсати эди.

Энди ўйлаб қарасам, ана шу қизил шиор халқимизни замонавий қуллар даражасида хор қилган экан. "Оқ олтин”дан оппоқ олтин тоғларни – 6 миллион тонналик Ўзбекистон пахта хирмонини яратгунча оналаримизни пахта жўякларида дард тутиб, нимжон гўдакларни дунёга келтиришгани, аёллик назокатини эсларидан чиқариб, қўллари косов, сочлари супурги бўлгани айни ҳақиқат, азизлар. Сентябрь ойида бошланган пахта терими то декабрь ойигача, баъзан 6 миллион тонналик хирмон учун кураш ғўзапоялари йиғиб олинган шудгорларда ҳам давом этарди. Одамлар тўнг босган кесаклар орасидан чигитлаб пахта теришарди. Бу – Москванинг буйруғи эди.           6 000 000 тонналик Ўзбекистон пахтаси тайёр бўлмагунча барча ўқув юртлари, ўрта умумтаълим мактаблари, идора ва ташкилотлар вақтинча ёпиларди. Ҳеч ким:

- Ҳей, барака топгур, бу инсонларнинг оила ташвишини, фарзанди тарбиясини, томорқа экинини ким қилади? – дея олмасди.

Чунки ўзбек халқининг турмуш тарзи ана шу ягона пахта ташвишлари билан қуршаб олинган рамка асосига қурилган эдики, "7 ёшдан етмиш ёшгача барчанинг ўрни пахтазорда” бўлиши шарт эди. Кўзимиз етган жой – пахтазор бўларди. Пахта ташвишларидан ортиб ҳовли-жойга қараш, хусусий боғ яратиш ҳақида ўйлашнинг ўзи бир жиноятга олиб борарди. Пахта даласининг четига тол-терак, мевали дарахт эккан деҳқон давлат ерини ўзлаштирганликда айбланарди.

Э-ҳа, нималарни кўрмадик. 30-35 йиллаб ҳаётимни пахтачиликни ривожлантириш соҳасига бағишлаб, ҳатто Советнинг манфур "Пахта иши” тўрига тушиб қолганман. Халқимиз иккинчи жаҳон уруши жангларда фашизмга қарши урушга кирганида ҳам бунчалик адолатсизликни кўрмаган бўлса керак. Москванинг хазинасини пахтадан келадиган бойлик билан тўлдираман, деб умр бўйи дала-туз кезиб, чанг ва бутифос заҳрини ютиб, манфур "пахта иши” қурбони бўлган миллатимиз фидойилари ҳақида ўйласам, ўртаниб кетаман. Менман деган пахтачилик алломалари, фидойи деҳқонлар "пахта иши” тамғаси остида хўрландилар, азоб-уқубатлар заҳрини тотдилар. Ҳатто айрим юртдошларимиз бу хўрликларга бардош беролмай, темир панжаралар ортида жон бердилар.

Минг-минг шукроналар бўлсин, бугун Ватан озод, халқимиз ҳур ва эркин. Энг муҳими, миллатимиз ўз ерига, ўз мулки-давлатига бек. Ҳар бир ўзбекнинг энди ўз чорбоғи, ўз ери, ўз мулки бор. Оилалар фаровон, тотув, обод. Фарзандларимиз зукко, билимдон, жаҳон ёшлари билан беллашишга қодир. Ўзбек пахтачилигини, пахтачилик саноатини жаҳон тан олган. Фермерлик ҳаракати эса тараққиётнинг жаҳон андозалари даражасида тараққий этган. Бугунги фермер ҳам пахтакор, ҳам чорвадор, саноатчи ва экспортчи. Собиқ иттифоқ даврида текисланиб, пахта даласига айлантирилиб юборилган ирригация ва мелиорация тармоқлари қайтадан тикланиб, реконструкция қилингани аграр соҳани гуллатиб юборди. Боғ-роғлар, фермерлар ихтиёридаги паррандачилик, узумчилик, пиллачилик, асаларичилик, ғаллачилик хўжаликлари эришаётган ютуқлар негизида буюк Истиқлол нафаси бор. Обод овуллар келажаги бор бу ютуқларда. Шуларни кўриб, кўзим қувонади, ҳаётга завқим ортади менинг .

- Кеча ким эдик? – дейман-у, собиқ советнинг бир қули бўлиб яшаганимиздан эзилиб кетаман ва баралла айтаман:

- Етказганингга шукур, дориломон, обод ва фаровон, тинч-осойишта ҳаёт ҳукмрон Ватанда яшаётганимга шукур!

 

Йўлдош ФАЙЗУЛЛАЕВ,

меҳнат фахрийси.

(Фото - http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026