29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:36
Фан ва таълим 👁 231

1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати тадбир ўтказилди

1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати тадбир ўтказилди

1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида халқимиз томонидан кенг нишонланади. Умумтаълим мактабларида, жамоат ташкилотларида ҳам қорақалпоқ тили байрамига бағишланган адабий учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

27 ноябрь куни Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 28-сонли мактабда қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Til ǵaziyneler qorǵanı” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Дилбар Жуманазарова олиб борди ва мактабнинг маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳамдам Жуматов очиб, қорақалпоқ тили Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўзбек тили билан бир хил мақомда амал қилиниши, барча турдаги расмий ҳужжатлар ўзбек ва қорақалпоқ тилларида юритилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, 11-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган  “Тил - миллет негизи” мавзусидаги маъруза ўқилди.

6“А”-синф ўқувчилари қорақалпоқ шоирларининг тил, Ватан ҳақидаги шеърларидан парчалар айтдилар. 8 “А”-синфнинг қизлар жамоаси “Қорақалпоқ” қўшиғига гуруҳ бўлиб рақсга тушдилар. 11-синф қизлари “Дўстлик” мавзусида саҳна кўринишлари тайёрлаб, ўз иқтидорларини намоён этдилар. 11-синф қизлари эса “Қорақалпоғим” қўшиғига рақсга тушишиб, қорақалпоқ халқининг жозибали рақсларини маҳорат билан намойиш этдилар.

Тадбирда мактаб ўқувчилари ҳамжиҳатлик билан фаол қатнашдилар. Ҳар бир иштирокчи ўзининг қорақалпоқ тили ва маданиятига ҳурмат-эҳтироми чексизлиги ҳақида фахрланиб сўзладилар.

Тадбир давомида ўқувчилар Ажинияз, Кунхўжа, Абай Қунанбай ули ижоди ва фаолияти ҳақида маърузалар ўқидилар. Бердақ ҳамда Ажинияз боболарининг шеърларини ёддан айтиб беришди. Шу билан бирга,  уларнинг бугунги кунда ҳам таниқли ўзбек, қорақалпоқ, ҳатто қозоқ ва туркман халқлари томонидан севиб куйланаётган, халқимиз қалбидан муносиб жой олган қўшиқларининг мазмун-моҳияти хусусида фикр юритишди. Ҳикматлар хазинасига айланган Ажинияз, Кунхўжа, Бердақ ва Абай Қунанбай ўғли, ХХ аср охири ва ҳозирги замон қорақалпоқ адабиётининг йирик намоёндалари Ўзбекистон Қаҳрамонлари Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Кенесбой Каримов, Қорақалпоғистон халқ шоираси Набийре Тўрешоваларнинг ижодларидан намуналар ўқидилар.

Тадбир давомида ўқувчилар қорақалпоқ тилининг сўз бойлигини ифода этувчи қорақалпоқ халқ мақоллари ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги фикрларини билдирдилар.

Бўлиб ўтган тадбир ўз мазмун-моҳияти билан ўқувчи-ёшлар қалбида миллатлараро тотувлик, дўстлик ва бағрикенглик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларни қардош халқлар тили, маданияти ва маънавиятига ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026