9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
Туман Халқ таълими бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги ҳамда Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан тадбир ўтказилди. 82-сонли мактабда бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман Халқ таълими, Адлия бўлими масъуллари, тумандаги 85 та умумтаълим мактаблари директорлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти хусусида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш нафақат бу иллатнинг олдини олиш, давлат ва жамият тараққиётига хизмат қилиши таъкидланди. Таълим тизими ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, коррупция билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида тегишли жойларга хабар бериш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишга оид масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда иштирок этган соҳа ходимлари давлат ташкилотлари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлаши, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириши ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимларини янада бойитишга хизмат қилишини таъкидлаб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶